Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсилбу баъзан инсон ҳаёти билан «тўланади»
Мамлакатимизда содир бўлган ёнғинлар статистикасига назар соладиган бўлсак, 2019 йилнинг ўтган 2 ойи мобайнида 1582 та ёнғин қайд этилиб, жами содир бўлаётган ёнғинларнинг 82 фоизидан кўпроғи аҳоли яшаш жойларида, 6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5 фоизидан зиёди транспорт воситаларида ва 2 фоизи давлат тасарруфидаги объектларда юзага келган.
Аксарият ёнғинлар аҳоли яшаш жойларига тўғри келаётгани ҳаммамиз учун таниш бўлган оддийгина ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик туфайлидир. Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бефарқлиги сабабли кўп йиллик машаққатли меҳнати эвазига бунёд бўлган уй-жойи ёки мол-мулки бир неча дақиқалар ичида култепага айланмоқда.
Ёнғин содир бўлаётган жойга йўл олган ёнғин ўчириш автоуловлари ҳар дақиқани ғанимат билиб, йўлга отланар экан, айрим кўчаларга ўрнатилган темир тўсиқлар уларнинг йўлларига ғов бўлиши, ёнғинларни бартараф этилишини қийинлаштириши, талафотларнинг кенгайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Баъзан эса ёнғин ичида қолган инсонни қутқариб қолиш мумкин бўлган сониялар бой берилади.
Аслида бино, қурилма, иншоотларга, ёнғин вақтида фойдаланиши мумкин бўлган сув ҳавзаларига, ёнғин хавфсизлиги анжомларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига бориш йўллари ва йўлаклари тўсиб қўйилиши қатъий тақиқланади. Мабодо автомобиль йўли вақтинчалик таъмирлаш ёки бошқа сабаблар билан тўсилган бўлса, бу ҳақда шаҳар ёки туман ўт ўчириш қисмига дарҳол хабар берилиши ҳамда ёпилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш белгиси қўйилиши лозим.
Давлат ёнғин хавфсизлиги ходимлари фуқароларни огоҳликка чақиради. Уйдан чиқиб кетаётганингизда электр ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг, болаларингизни назоратсиз қолдирманг.
Дилшод УМАРОВ,
Юнусобод туман
Ёнғин хавфсизлиги бўлими
кичик инспектори, сержант
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил