Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЖорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобиль қурилмаларни автоматик тарзда рўйхатга олиш амалга оширилади. Бунинг учун ҳақ олинмайди.
Бу ҳақда 30 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
Ҳозир фақат GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган мобиль қурилмалар автоматик тарзда рўйхатга олинади. Маҳаллий GSM-операторлар тармоғида ўзининг мобиль қурилмасидан фойдаланаётган абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди — рўйхатга олиш алоқа операторлари томонидан амалга оширилади.
Бундай ҳисобга олиш контрафакт, ўғирланганлик ёки йўқотганлик сабабли «қора рўйхат»га кириб қолган, божхона назоратидан ўтмаган қурилмалардан фойдаланишни чеклаш имконини беради. Шу боис телефон сотиб олишдан аввал қурилманинг IMEI-коди мақоми тўғрилигини uzimei.uz тизимининг расмий сайтида текшириб олиш тавсия этилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил