Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМамлакатимизда китобхонлик тарғиботига барча раҳбарлар шахсан ҳисса қўшишга киришди. Ўтган ҳафта давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, Бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди.
Бу эзгу ташаббус кенг қулоч ёзмоқда. Яқинда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятига сафари давомида Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги 5-мактабга ўз шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилган эди. Куни кеча эса Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги ўзи таҳсил олган 9-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар тўпламини туҳфа этди.
Ушбу «Book challenge» Президент маслаҳатчилари, вазирлар, депутатлар, қатор давлат идоралари раҳбарлари ва ҳокимлар томонидан давом эттирилиб, улар кўплаб китобларни таълим муассасаларига туҳфа этишмоқда.
Барча Президентнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришга бир-бирини чорламоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил