Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида мамлакатимизда ёш оилаларга «Камолот» уйларининг калитлари топширилмоқда.
Қарши шаҳри марказида қад ростлаган 48 хонадондан иборат 4 қаватли уй шаҳар кўркига кўрк қўшди. Ҳозирга қадар вилоятда 240 ёш оила мана шундай уйларда фаровон ҳаёт кечирмоқда.
Самарқанд шаҳрида бунёд этилган 48 хонадондан иборат «Камолот» уйи турли соҳаларда фаол меҳнат қилиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшларга берилди. 2017 йилда вилоятнинг уч ҳудудида 144 ёш оилага мўлжалланган ана шундай замонавий уйлар қурилади.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔115
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔98
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔118
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил