Само денгизида сузиб юрган саққоқуш галаси... Улар Судочье кўли томон ошиқади. Олдинда йўл бошловчи. Ортида бошқа қушлар. Сардор тўдани  етишиб учишга чақиргани-чақирган.

Сароб...

Қушлар йўлида учраган биринчи кўлга қўниб ўтиш ниятида эди. Ўша жойда озиқланишни, чўмилишни, хуллас, бироз нафас ростлаб, ҳордиқ чиқаришни мўлжал қилишган. Ҳали манзилга анча бор, унгача қанча кутилмаган хавф-хатарга рўбарў келиш ҳеч гап эмас.
Афсуски, ҳаял ўтмай бу тахмин тўғри чиқди. Ногаҳон қушлар томон уч-тўртта бўйнида туки йўқ калхатлар селдек бостириб кела бошлади. Саққоқушлар галаси тезроқ учиш ҳаракатига тушишди. Бунақа воқеани кўриб кўзи пишиб кетган беш-олтита қари саққоқуш эса тезлашмади, довдирагани ҳам йўқ. Аксинча, йиртқичлар ёнига жадал борди. Оч калхатлар жоним-отим деб ўлжага ташланди. Ҳаш-паш дегунча, ўлжани тилка-пора қилди. Бу вақт бошқа қушлар анча ергача бориб қолганди. Калхат касалванд, кекса, учишга ярамай қолган саққоқушни ўлжа олди. Бу ҳар мавсум такрорланади. Қанотли дўстларимизнинг элдошларига кўрсатган жон фидолигини кўриб, қойил қолади киши. Нега биз инсонлар баъзан ўз туғишган инимизга ҳам меҳр бера олмаймиз деган оғир ўй кечади кўнгилдан.
...Ниҳоят, қушлар эркин нафас ола бошлайди. Негадир, вақт секин ўтяпти. Ёки уларга шундай туюлаётганмикан? Ишқилиб, эсон-омон манзилига етиб олсинда. Аммо истак ҳадеганда амалга ошмас экан. Қушлар айнан ўша куни саробга алданиб ҳалок бўлишини билмас эди. Қандай қилиб дейсизми?
Бобо қуёш нурлари сарҳадсиз, бепоён қумдаги чанг-тўзонни товус патидай жилвалантиради. Ўша маҳал эпкинда ўт-ўланлар кўм-кўк денгизга ўхшаб тўлқинланаверади-тўлқинланаверади. Бу гўзал, жилвакор манзарани кўрган, дунё кезган сайёҳ қушлар ўзини тийиб туролмайди. Пастликка шўнғийди... Аммо тошларга урилиб ҳалок бўлади.
Устюртнинг поёни йўқ қумликларида онда-сонда бўлса-да, шундай воқеалар содир бўлиб туради.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар