Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Орқага йўл йўқ

Миллионлаб ёшлар қайта савод чиқарадими?

Лотин ёзувига асосланган янги имлога ўтиш ҳақидаги ишлар бошланганига деярли чорак аср вақт бўлиб қолди.

Шу давр ичида қанча-қанча ёшлар айнан шу имлода ҳарф таниди. Тил қоидаларини ўрганди.
Эндиликда эса орадан шунча вақт ўтгандан кейин биз яна қайси имлони танлаш ҳақида баҳсга кириша бошладик.
Ҳар бир ёзув муайян миллатнинг ўзлигини акс эттирувчи бир белги сифатида қаралади. Шу боисдан асрлар давомида битта имлодан барқарор фойдаланиб келаётган давлатлар талайгина. Афсуски, биз ана шундай барқарор тизимга ҳали тушиб олганимизча йўқ. Имлони йўқотиш аслида тафаккуримиз учун катта зарба. Аммо тарихда ҳам бизнинг ўз алифбомиз бўлмагани турли алифболар етовида қолиб кетганимиз тарихдаги аччиқ қисмат бўлди. Энди эса хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, бу масалага холис ёндашиш зарурати муҳимдир.
Ўтган муддатда мактаб дарсликлари ва бошқа адабиётларнинг барчаси лотин ёзувига асосланган янги имлода чоп этилди. 
Бир пайтлар шу имлода исмини ёзишни ўрганган болалар бугун жамиятнинг энг юқори бўғинларида фаолият юритишяпти. 
Ўзбекистон — ёшлар мамлакати. Боиси аҳолининг олтмиш фоизидан кўпроғини ўттиз ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Улар шубҳасиз эртанги кун эгалари ҳисобланади. Шундай экан, имло масаласида биринчи навбатда чорак асрдан бери шу алифбода ўқиб таълим олган ёшларнинг манфаатидан келиб чиқилса, тўғри бўлади. 
Ҳар йили ярим миллиондан зиёд ўқувчига янги алифбо ўргатиляпти. Шу тарзда савод чиқарганлар ҳозирда ўттиз бешдан ошиб, қирққа яқинлашиб қолди. Давлатимиз ҳамма соҳада ривожланиш ва юксалиш йўлидан бораётган бугунги кунимизда яна қайтадан чорак аср ортга қайтишга ҳеч бир асос йўқ, деб ўйлайман. 
Балки ҳозирги мавжуд имлони қайсидир шаклда ислоҳ қилиш мумкиндир, лекин энди яна ҳаммасини бошидан бошлаш жуда катта йўқотишга сабаб бўлиши мумкин. 
Ундан кўра, бошланган ишларни қандай қилиб муваффақиятли тарзда охирига етказиш мумкинлиги ҳақида ўйлаш керак, деб ҳисоблайман.
Муслима АБДУЛЛАЕВА,
Урганч давлат 
университети талабаси




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар