Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЭнди хорижда амал қиладиган ҳужжатларни тасдиқлатиш учун пойтахтга келиш шарт эмас.
Бугунги кунгача хорижий давлатларда амал қилиши учун берилган ҳужжатларни тасдиқлатиш учун фуқаролар Адлия вазирлигига, Тошкент шаҳрига келишлари зарур эди. Янги тартибга асосан бу талаб бекор қилиниб, фуқаролар ушбу ҳужжатларни тасдиқлатиш учун яшаш жойларидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилса кифоя. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги қарорига асосан эндиликда, давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан хорижий давлатларда амал қилиши учун берилган ишончнома, шартнома, гувоҳномаларни, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан берилган гувоҳнома ва маълумотномаларни тасдиқлашда имзонинг ва ҳужжатга қўйилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, махсус штамп қўйиш апостиль ҳисобланади.
Марказ ходимлари томонидан электрон анкета тўлдирилиб, 10 дақиқа ичида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармасига юборилади. Улар эса 5 иш куни ичида ҳужжатни тасдиқлаш (апостиль қўйиш) бўйича қарор қабул қилади. Ҳужжатлар тасдиқланган тақдирда дарҳол давлат хизматлари марказига етказилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил