Давр нафаси      Бош саҳифа

«ОЛДИН АЪЗО ҚИЛИБ, КЕЙИН ЎЧИРИНГ»

Бугун ким эдиг-у ким бўлдик, деган ҳақли савол муҳим ва долзарб бўлиб тургани бежиз эмас.

Кечаги кунимизнинг қандай бўлганини йигирма беш-ўттизга кирган ёшлар тўлиқ идрок эта олмаслиги мумкин (илоҳим, шундай кунларни кўришмасин!). Мен саксонни қоралаган инсон сифатида ўзим гувоҳ бўлган кечаги айрим ҳолат ва воқеаларни эсга олдим... 

Кеча биз мажнунтол эдик — бошимиз  эгилган эди, балиқ эдик — тилимиз  узилган эди...

Президентимиз Ислом ­Каримов 1994 йили 22 сентябрда парламент минбарида яқин тарихимизга тўхталиб, халқимизнинг дардли-изтиробли кунлари ҳақида ғоят қийин, аммо табиий саволларни ўртага ташлаган эди:

« — Ўзингиз ўйлаб кўринглар, азиз дўстлар, мустабид тузум, мустамлакачилик даврида биз ким эдик?

— Тақдиримиз, эркимиз кимларнинг қўлида эди?

— Каъба деб қаерга сиғинар эдик? Ҳар тонг «Ассалом!..» деган мадҳия оҳанглари остида кимларга қуллуқ қилиб уйғонардик?

— Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди? Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг муқаддас хокларига эътибор бормиди? Амир Темур, Бобур Мирзо ва бошқа улуғ бобокалонларимизнинг буюк номлари қайси тупроқларда қоришиб ётган эди?

— Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз қандай тушунчаларга алмаштирилган эди?

— Хўш, ўзимиз-чи? Ўзимиз ўзлигимизни билармидик? Қандай мўътабар замин, улуғ аждодларимизнинг ўлмас мерослари билан озиқланган элнинг фарзандлари эканимизни англармидик?

— Айтинглар, ўша кезларда Ўзбекистонни дунёда биров билармиди? Биров биз билан ҳисоблашармиди?

— Юртимиз қандай ва қанча беқиёс бойликлар хазинаси эканидан қай биримиз хабардор эдик?

— Гўё миллий ифтихор бўлмиш пахта, ҳақиқатда миллий ғурур ўрнига бўйинтуруқ бўлиб, халқимизни ялангоёқ қилишдан, бошимизга азоб-уқубат, таъна-маломатдан бошқа нима келтирарди?»

Ҳа, мустақилликка эришгунча ҳар бир кунимиз шундай эди.

Тошкентдек шаҳри азимнинг туманлари Ленин, Киров, Куйбишев, Фрунзе, кўчалари ҳатто ўз мамлакатида ҳам ҳеч ким билмайдиган Слоним, Кочубей, Житков, Мазурук, Антипов, Рудин, яна аллакимларнинг номи билан  аталарди. 

Театр ва рассомлик институти Островский, ўзбек тили ва адабиёти  институти Пушкин, Фарғона вилояти театри Горький, Самарқанд вилоят театри Чехов, Қорақалпоғистон театри Станиславский, Тошкент бадиий техникуми Бенков, истироҳат боғларимиз Тельман, Горький, Пушкин, Киров номи билан аталарди. Улар бу диёрга ҳатто қадам босмаган, ижодларида эсга  олмаган экани ҳеч кимни қизиқтирмасди. Эски тарихий номларни ўчиришга ҳам уста эдик. Бешёғоч майдони — комсомол, Эски  Жўва — Калинин, Чорсу — Охунбобоев, Асака — Ленинск, Ховос — Урсатъевский, Олтиариқ — Ванновскка алмаштирилган эди.

Гарчи бизга умуман дахли бўлмаган ишларда ҳам ҳаддан ташқари  байналмилалчи бўлиб кетгандик. Чили президенти Альенде юртида ўлдирилиши билан фақат биздагина унинг номи  абадийлаштирилди. Жон Рид, Лафарг, Индира Ганди, фазода ҳалок бўлган космонавтлар Волков, Пацаев, Доброволский Челюскинчилар, шимолий қутбдан учиб ўтган авиаторлар: Чкалов, Громов, Водоп­янов ва  бошқа яна ўнлаб, юзлаб одамлар бизда ҳаддан ортиқ шарафланарди, номи  абадийлаштириларди.

Юзлаб ёзувчи-шоирлар, маърифатпарвар, зиёли-олимлар қатағонга учраб, бадном қилинганда мутелигимиз билинди. Қодирий, Усмон  Носир,  Фитрат,  Чўлпон,  Боту  каби  юлдузларимиз номи унутилиши учун «интернационал» номлар киритилди.

 У даврларда ўзбек тилини чала ярим биладиганларнинг иши  юришган эди. Ўзбек тилини пухта, мукаммал билиш ҳеч кимни қизиқтирмасди. Бошида дўпписи бўлган қорача узоққа бормасди. Дўппи қолоқлик, миллатчилик белгиси деб қараларди. Нутқлар, маърузалар фақат ўзга тилда бўларди.

Бутуниттифоқ ва  республика миқёсида тил ўрганиш бўйича кенгаш-у конференциялар мунтазам ўтказилар, аммо ўзбек тилини ўқитишни яхшилашга бағишланган бирорта семинар ёки мажлис бўлганини эслай олмайман. Ҳатто ўз юртдошидан оддий аризани ҳам русча ёзиб келишни талаб  қиладиган раҳбарлар кам эдими?

Ҳар йили уч ой пахта терган, ёзда пичан ўриш, ғўза ягоналаш, ўтоққа жалб этилган, қишда совуқ, яхши жиҳозланмаган мактабларни битириб, олий даргоҳга келган ёшларнинг аҳволини кўрсангиз эди... Тағин ҳам ёшларимиз тиришқоқ бўлишган экан, ҳамма қатори, баъзан, рус мактабини битирганлардан яхши ўқишарди. Улар меҳнатда, машаққатда, ҳаётда чиниққан, ҳақиқий юрт фарзандлари эдилар. Абдуллаевлар, Тўрақуловлар, Юнусовлар, Ҳамрабоевлар, яна ўнлаб академиклар  замонамиз  берунийлари,  хоразмийлари,  улуғбеклари айнан шундай чайир, ғайратли ёшлар  ичидан  етишиб  чиққан!    

Ҳайит  кунлари  эрталаб соат саккизга партия мажлиси белгиланарди. Унга вақтида етиб боролмаганларни ҳайит намозига борган ҳисоблаб, чора  кўришарди. Шаръий никоҳ ўқитиш партия нуқтаи назарида кечирилмас гуноҳ ҳисобланарди. Жаноза, фотиҳа, ифторлик, хатна маросими ҳаттоки сумалакни ҳам ошкора қилиб бўлмасди. Фақат яширинча ўтказиларди.

Бир ҳамкасбимиз уйланганда, никоҳ ўқиттиргани юқоридаги раҳбарият қулоғига етиб борибди. Дарҳол партия мажлиси чақиришиб, бечорани роса «дўппослашди». Охири, у кечирим сўрашига қарамай, «партиядан ўчирилсин» деган қарор қабул қилинди. Кейин суриштиришса, у партия аъзоси эмас экан! Буйруқни бажариш учун эса, аввал уни партияга аъзо қилдилар... сўнгра ўчирдилар. Мана, сизга кўр-кўроналик! Бунга кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайди одам.

Шукрки, булар — кечаги  кунимиз. Биз шунақа кунларни бошдан кечирганмиз. У кунлар яқин орада хотирамиздан ўчмайди, юракни тирнаган аламлар (гарчи бугун орадан чорак аср ўтган бўлса-да) ҳали-бери тузалмайди. Мустақиллик даврида туғилиб, шу даврда вояга етаётган ёш авлод буни яхши англаши, бугунги эмин-эркин кунларнинг қадрига етиши, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайламоғи зарур.

Анвар ТОЖИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔52

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 52    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар