Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Батафсил«Бир неча йиллардан бери бизни қийнаб келаётган муаммо бир мақола билан ҳал этилишига очиғи, бошида кўзимиз етмаганди.
Лекин адашибмиз. Биргина мақола мутасаддиларнинг эътиборини тортди ва бир неча йиллик сарсонгарчилик барҳам топди».
Газетамизнинг 2018 йил 15 ноябрь 46-(340) сонида «Бир ногирон инсон нафақаси атрофидаги «ўйин»лар» сарлавҳали мақола эълон қилингани, унда Сирдарё вилояти, Гулистон тумани «Зарбдор» қишлоқ фуқаролар йиғини Нурли йўл кўчаси 75-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Муҳаммад Файзуллаевнинг ногиронликка доир нафақаси асоссиз тўхтатиб қўйилгани хусусида сўз борганидан муштарийларнинг хабари бор, албатта.
Бундан бир неча кун илгари таҳририятимизга Муҳаммад Файзуллаевнинг синглиси қўнғироқ қилиб, муддаосини юқоридаги сўзлар билан бошлади.
«Ниҳоят, акамнинг ногиронликка доир нафақаси атрофидаги муаммолар ечимини топди, — дейди қўнғироқ орқали биз билан суҳбатда Саломат Файзуллаева. — Акамнинг беш йиллик нафақаси — 3 миллион 900 минг сўм пули тўлаб берилди. Бундан ташқари, янаги йилдан бошлаб, акамга иккинчи гуруҳ ногиронлик нафақаси тўланаркан. Хуллас, айнан сизларнинг саъй-ҳаракатингиз билан муаммомиз биз кутгандан-да зиёда бўлиб ҳал этилди. Очиғи, ичимдаги хурсандчилигимни, миннатдорлигимни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Акамнинг қувончини-ку айтмаса ҳам бўлади. Ҳарқалай, газетанинг кучи билан ёрдамга муҳтож бир инсоннинг ҳаёти анча яхшиланадиган бўлди…»
Ҳа, ҳаётда бахтни ҳар ким ҳар хил талқин қилади. Ким учундир бойлик, яна биров учун соғлиқ катта бахт саналса, баъзилар учун жигарларининг соғлиғи, хотиржамлигидан ўзга нарса керак эмас. Саломат Файзуллаева ҳам бутун умрини ногирон акасига бағишлади. Уни деб турмуш ҳам қурмади. Акасининг мушкули адолатли ҳал этилганидан нақадар хурсанд эканини, тушкунликка тушиб қолган жигарининг ҳаётига яна мазмун киришини кўз олдига келтирган сингил «Жигарларимнинг саломатлиги ва хотиржамлигидан-да катта бахт йўқ мен учун», дея суҳбатга якун ясади.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил