Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобиль алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди. Мазкур низом бошқа операторга ўтишда мобиль алоқаси абоненти телефон рақамини сақлаш имкониятини яратади.
Ҳужжатда рақамни кўчириш, телекоммуникация операторлари ўртасида ўзаро алоқалар ва ҳисоб-китобларни олиб бориш тартиблари белгилаб берилди.
Мобиль алоқа операторлари абонент рақамини кўчириш бўйича хизматларни пулли асосда амалга ошириши кутилмоқда. Бунда операторни 180 кун ичида бир марта алмаштиришга рухсат бериш мўлжалланмоқда.
Операторни алмаштириш мижозларга хизмат кўрсатиш шохобчаси орқали ёки электрон шаклда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Кўчириш бир иш кунини (тўққиз иш соати) талаб қилади.
Фақатгина мобиль алоқа операторлари учун ажратилган рақамларни кўчириш мумкин. Низом лойиҳаси шаҳар (симли) телефон алоқа рақамини мобиль ёки аксинча кўчиришни тақиқлайди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил