Муштарий мактуби:
Эркак киши бўлсам ҳам сизга ёзишга, ўз дардимни дастурхон қилишга куч топдим. Уйланганимга эндигина уч ой бўлди. Лекин ҳалитдан бошим муаммодан чиқмай қолди. Хотиним жуда эрка ўсганми, билмайман, ҳеч сўзимни олмайди.
Бунинг устига, уй юмушларига уєуви йўє. Ота-онамнинг хизматини іам ёлчитиб єилолмаяпти.
Уришай дейман-у эндигина бошланган турмушни жанжалга айлантишдан єўрєаман Индамай юришим іам тўјримасдек. Нима єилсам, уни тўјри йўлга сола оламан. Маслаіатингизни кутаман.
...2456
Саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассиси, психолог Нигора ШОМУРОДОВА жавоб берди.
— Укажон, сиз ҳали бир-бирингизга мослашиш жараёнида экансиз. Бундай пайтда кўп ёшларда худди сизники каби бир-бирининг феъл-атворига кўниколмаслик ҳолати кузатилади. Сабаби, ҳар бир турмуш қуриш арафасидаги инсон севган ёри ўз идеали каби мукаммал бўлишини истайди. Аммо идеал одамнинг ўзи йўқ. Ҳаммада ҳам ўзига хос хато-камчилик йўқ эмас. Шу боис тўй ўтгач, икки томонда ҳам бир-бирининг айбларига нисбатан норози кайфият пайдо бўлади. Бу босқичдан бир-бирини кечириб, хатоларни ётиғи билан тушунтириб ўтиб олиш мумкин. Буни уддалаганлар бахтли ҳаёт кечиришади.
Аёлингиз ўз уйини ташлаб, сизнинг хонадонингизга келди. Унинг мослашиб кетиши осон кечмайди. Иккинчидан, афтидан, у умуман оилавий ҳаётга тайёр эмасга ўхшайди. Бугун ёшларнинг айнан оилани тушунмай, масъулиятини сезмай турмуш қуриши сабаб ҳам тушунмовчиликлар кўпаймоқда.
Яна бир омил — у уйингиздаги яқинларингизга дардини айтолмайди. Хархаша қилолмайди. Фақат сизга бор «қувватини» сарфлайди.
Бундай вазиятда, асосан, онангиз ёрдам бериши керак. Келинни ёнига чақириб, ётиғи билан рўзғор тутумидан, муомала сирларидан дарс бериши зарур. Қайнонали келин қарқара келин, қайнонасиз келин масхара келин, деб ўшанга айтишади. Онангизга бу ҳақда тушунтиринг. Қайнона эмас, онадек келинга бағрини очса, секин-аста йўлга солса, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади.
Сиз эса бир сўзли, мард бўлиб аёлингизда ўзингизга нисбатан ҳурмат уйғотинг. Унга бир вақтнинг ўзида ҳам эътиборли ёр, ҳам қаттиққўл раҳбар бўла олишингиз зарур. Оилада адолатни ўрнатиш эркак кишининг вазифаси саналишини унутманг.
Азиз муштарийлар! Сизни ҳам оилавий муносабатлар, фарзандлар тарбияси ёки шунга ўхшаш масалаларда қийнаётган саволлар бўлса, бизга мурожаат қилинг. Саволларингизга малакали мутахассислар жавоб беради.
Электрон манзил: info@od-press.uz
Телефон: (0 371) 235-53-70.
SMS ёки телеграмм: (+99897) 444-80-84.
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔218
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔255
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔430
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил