Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

Аёли ва боласини кўчага ҳайдаб, ёшига уйланган бу эркак тутган йўл қанчалик тўғри?!

«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

Ёр-ёр садолари остида даврага кириб келган келин-куёвнинг бахтини кўриб кўнгиллар орзиқиб кетади. Қадира ҳам бир вақтлар бундай ширин онларни бошдан кечирган. Мана, ажрашиб кетганига саккиз йил бўлдики, негадир тўйларга боргиси йўқ. Кимдир уни қўли билан кўрсатаётгандек туюлаверади. Бугун эса ноилож: акаси келин туширяпти, қатнашмаса бўлмас...

Турмуш ўртоғи Бахтиёр онаси Ҳазора опанинг гапига кириб, уни уйдан ҳайдаганидан сўнг ҳам ўғли Бунёдбек учун кечирим сўраб, бир неча марта келин бўлиб тушган хонадонига борди. Сўнгги бор нажот истаб дарвоза қоққанида қайнопаси итдек ҳайдаб солди:

— Сенда ўзи ор-номус борми? Укам сен билан яшашни хоҳламайди, деб неча марта айтиш керак?! Бошқа бу ерга келма! Алимент тўлайди, сенга шу керакми?!

Бахтиёрнинг дарвоза остонасида қўлида эмизикли гўдаги билан турган кўз очиб кўрган хотини, фарзандининг онасини уйга киритишга журъати етмади. Онасига қарши бора олмади. Опасига-да, рўзғоримга аралашманг, деёлмади.

Қадира эса, ортга йўл йўқлигини англадию тақдирга тан берди. Орадан бир ой ўтиб, Бахтиёрнинг коллежни тамомлашга ҳам улгурмаган қизга уйланганини эшитди. Ўғлини бағрига босиб, юм-юм йиғлади. Дунё кўзига қоронғи бўлди. Энг сўнгги илинжи ҳам сароб бўлгач, ота-онаси уйида яшаб қолди.

Ўғли Бунёдбек ҳам бўй чўзди, мактабга чиқди.

Қадира ўғлига отаси ташлаб кетганини айтолмади. Мурғак кўнглини синдириб қўйишдан қўрқди. Ўғлининг саволига «Даданг хорижга ишлагани кетган. Ана, қўшни амаки ҳам кетди-ку!» дерди. Ўғли мактабга чиққанидан сўнг тенгдошлари орасида ичикиб қолди. Сабаб-бесабаб: «Дадам қачон қайтиб келадилар?», деган  саволни тинмай сўрайдиган одат чиқарди.

...Қадира тўйда маза қилиб ўйнаётган болаларга ийманиб қараб турган, улар билан қўшила олмаётган ўғлини кузатаркан: «Ҳақиқатни айтишим керак», дея ўйлади.

…Тўй базми авжида. Кимдир Қадиранинг ёнига келиб, «Меҳмонлардан бир аёл сизни сўраяпти» деди. Қадира унга эргашди. Меҳмонлар столига яқин бордию қайнонасини кўриб, қотиб қолди. Қучоқлашиб кўришар экан, кўзлари жиққа ёшга тўлди. Сўнг этагига ёпишганча, бегона бувига мўлтираб қараб турган ўғлининг қўлидан тутди:

— Саломлаш, ўғлим, бу киши бувинг бўладилар...

— Бўйларингдан ўргилсин бувинг, Бунёджоним! — деди набирасининг пешонасидан ўпиб бағрига босаркан қайнона. Бола ҳам бувисининг меҳрини сездими, уни қучиб олди.

Қадира буви ва набирани ёлғиз қолдириб, ноз-неъматлар тарқатиладиган хонага борди. Кўнгли бир нарсани сезгандек, уни ташқарига чиқишига йўл қўймасди. Бир пайт ўғли югуриб келди: «Юринг, сизни бир киши чақиряпти!» Қадира бу Бахтиёр эканини сезди. Юраги ҳапқирди.

«Қариндошлар, таниш-билишлар нима дейди? Йўқ, чиқа олмайман!»

Орадан беш дақиқалар ўтиб, синглиси билан акасининг хотини кириб келди. Кўзлари жиққа ёш.

— Туринг, чиқмасангиз бўлмайди. Бахтиёр ҳаммани йиғлатди, — деди  янгаси.

— Нега? Наҳотки, ўғлимга отаси эканини айтди?

— Билмадим. Бунёдбекни ҳали кўтаради, ҳали қўлидан ушлаб бағрига босади. Ҳамманинг кўнгли ёмон бўляпти. Акангиз айтди, чиқаркансиз.

— Фарзанди йўқ экан-да. Хотини ҳам кетиб қолган экан, — деди синглиси гапга чечанлик қилиб.

Тўйхонада уй эгаларидан бошқа ҳеч ким қолмаганди. Бир четдаги столда қайнонаси ўғли билан ўтирарди. Бахтиёр ёнидагиларнинг юпатишига қарамай, нуқул йиғларди.

— Ҳеч бўлмаса, Қадиранинг ўзини чақиринг, бир саломлашаман — тамом, бошқа гапим йўқ, ўлай агар...

Бунёдбек бу йиғлоқи амакининг ҳолига ҳайрон боқиб турарди...

Қадира яқинларининг далдасидан сўнг ўзини қўлга олди. Бунёдбекнинг қўлидан ушлаб, дадил келди.

— Ассалому алайкум, Бахтиёр ака. Мана, биз келдик, — деди. Ичида йиғламаслигим керак, деган ўй кечаркан, кулимсираб давом эттирди. — Бу ўғлингиз...

Боядан бери нима бўлаётганини тушунмай ўтирган Бунёдбек кўзлари чақнаб онасига қаради. Сўнг ўзини отасининг қучоғига отди.

— Энди кетмайсиз-а! Биз билан бирга яшайсиз-а, дадажон! — Бунёдбек худди қўйиб юборса, яна кетиб қоладигандек, отасининг гарданига маҳкам ёпишиб олди.

— Албатта, бирга яшаймиз, ўғлим. Мени кечир, Қадира! Айб менда! Мени кечиринглар!..»

Бировни бахтсиз қилиб, бахтга эришиб бўлмайди, дейишади. Бахтиёр ҳам онаси ва опасининг гапига кириб, жуфти ҳалоли, гулдек боласини кўчага ҳайдади. Ҳали хотинидан ажрашмай туриб, эндигина коллежни тугатган қизга уйланиб ҳам олди. Маҳалла фаолларининг ҳам, бошқа мутасаддиларнинг ҳам уринишлари бесамар кетди. На Бахтиёр, на онаси қулоқ солди. Лекин вақтнинг ўзи энг олий ҳакам экан...

Яқинда туман «Оила» маркази ходимлари Бахтиёрнинг онаси Ҳазора опа билан гаплашишди: «Эгилган бошни қилич кесмайди. Келинингизни олиб келинг. Оилани бирлаштиринг».

...Мана, Қадира келин бўлиб тушган хонадонига қайтганига икки ой бўлиб қолди. Худди ўн йил илгариги келинлик даврларидек ийманади. Қайсидир иши қайнонасига ёқмай қолишидан қўрқади. Бироқ Ҳазора опа ўн йил бурунги қайнона эмас. Ҳаёт синови уни ҳам обдан пишитди, ўқитди. Яқинда меҳмонга келган қизи келиннинг айбини излаган эди, койиб берибди: «Жим бўл, бир сўз дема! Ўзингни эпла. Бу рўзғорга аралашма!»

Бу гапни Ҳазора опанинг ўз тилидан эшитдик...

 

Моҳира ШАКАРОВА,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Бухоро вилоят бошқармаси бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар