Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҲозир қурилиш қилиш осон эмас. Ўртамиёна таъмирлашга ҳам яхшигина маблағ кетади. Бунинг биринчи сабаби — қурилиш моллари нархи баландлиги. Кейинги пайтларда бундай маҳсулотлар нархи кескин ошди. Нега? Бу қандай омиллар билан боғлиқ?
— Биринчидан, республикамиз ҳудудлари бўйлаб кенг миқёсда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам мутаносиб равишда ошиб бормоқда, — дейди «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Тимур Мухамеджанов. — Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги қарорига асосан, 2018 йил 1 январдан бошлаб табиий газ, электр энергияси тарифлари тегишлича 3,8 ва 1,6 баробарга оширилди. Қолаверса, шу йил 1 январдан цемент, ойна ва металл прокат маҳсулотларини ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиш механизми жорий этилиб, нархдаги чекловлар бекор қилинди. Бу қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотларига эркин нарх белгилашига шароит яратди. Ва ниҳоят, дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олишга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган рухсатномаларнинг бекор қилиниши инерт материаллари нархининг кўтарилишига сабаб бўлди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил