Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни (25 ноябрь) муносабати билан пойтахтимизда республика «Istiqbolli аvlod» ижтимоий ахборот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида «Оиладаги муҳаббат ва ўзаро ҳурматни қадрланг!» мавзуида акция ташкил этилди.
Оилаларни ажралишдан сақлаб қолиш мақсадида ўтказилган тадбир доирасида турли савдо марказлари, кўчаларда турли ёшдаги фуқароларга оилада тинчлик-тотувликни таъминлаш, аёлларни қадрлаш, болалар тарбиясига эътиборли бўлиш, одам савдосининг олдини олиш каби масалалар юзасидан саволлар берилди. Ушбу мавзулар бўйича мутахассисларнинг жавоблари тингланди. Акцияда фаол иштирок этганлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирлар 10 декабрга қадар давом этади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил