Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бу Президент раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бунда 2018/2019 ўқув йилида республика тиббиёт олий таълим муассасаларига «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топширган;
кириш тест синовларида иштирок этиб, белгиланган квота асосида ўқишга кира олмаган ва кириш тест синовларида максимал баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган натижага эришган;
Қашқадарё вилоятида доимий яшовчи абитуриентлар таркибидан балл кетма кетлигини қатъий ҳисобга олган ҳолда жами 50 нафар абитуриент (25 нафар давлат гранти ва 25 нафар тўлов-контракт) талабаликка қабул қилинади.
Ушбу абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишини тугатиши билан Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари етишмаётган туманларда беш йил ишлаб беради.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил