Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилКелажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида айни пайтда саралаш босқичидан ўтган 154 нафар истеъдод таълим-тарбия олмоқда. Мазкур футбол академияси Янгийўл тумани Халқобод қўрғони ҳудудидаги «Ватан» номли маҳаллада жойлашган. Бу ерда батартиб қилиб бунёд этилган турли ўлчамдаги футбол майдонлари доим футболчи-ўқувчилар билан банд. Эмин-эркин шуғулланишади.
Яқин-яқингача кўчада шунчаки, тўп тепиб, ўз имкониятини тўла намоён этолмай, қалбидаги митти орзулари рўёбини кўришига унчалик ишонмай юрган футболсевар болалар бугун ҳеч қандай тўсиқларсиз, барча шарт-шароит муҳайё этилган масканда тўп тепиш имконига эга бўлди. Зарур даражадаги лицензияга эга тажрибали мураббийлар қўл остида футболни ўрганаётган болаларнинг орзулари бир олам. Фақат тинимсиз меҳнат, ўз устида ишлаш орқали футболда юлдуз бўлиб порлашини ҳам яхши билишади.
Андрей Снетков, Ёқуб Рисбоев, Қаҳрамон Жумаев, Даврон Душабоев, Зафар Содиқов, Илҳом Мирзаев каби жонкуяр мураббийлар шогирдларини профессионал лигаларда, терма жамоалар сафида кўришни мақсад қилган. Абдураҳмон Даминов, Азамат Сулаймонов, Дилрўх Алиев, Шокир Шарифжонов, Ёрқин Сувонов, Саъдулла Хайруллаев, Сардор Маҳмудов сингари иқтидорли ўқувчилардан устоз-мураббийларнинг умиди катта.
Академия ташкил этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бироқ ўқувчиларнинг ғалабага бўлган интилиши, иштиёқи чакки эмас. Бунга мисол, яқинда 2005 йилда туғилган болалар ўртасида ўтказилган республика биринчилигида Тошкент вилояти терма жамоаси сафида иштирок этган академия тарбияланувчилари фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Айни пайтда эса 14 та ҳудудий болалар-ўсмирлар академиялари ўртасида «ЎФА Кубоги» мусобақасида иштирок этаётган Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, чорак финалга йўл олди. Энди улар Наманган вилояти жамоасига қарши куч синашади. Ушбу академия мезбонлигида Янгийўл тумани маҳаллаларида истиқомат қилаётган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Baby Legue», деб номланган футбол мусобақасининг ўтказилиши ҳам болаларда футболга, спортга бўлган қизиқишни кучайтириши табиий.
— Академияда ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар талайгина, — дейди Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси техник директори Бекзод Муқимов. — Мураббийларимиз малакасини босқичма-босқич оширишда, нафақат футболга, балки таълим-тарбия ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратяпмиз. Ўқувчиларнинг аниқ ва ижтимоий фанлардан яхши ўзлаштириши, фан олимпиадаларида ижобий натижаларга эришиши, сифатли ва калорияларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши биз учун муҳим. Селекция ишларига ҳам эътибор бериш орқали футболга қизиқиши юқори бўлган, иқтидорли болаларни эрта аниқлаб, академияга жалб этамиз. Футбол билан ошно тарбияланувчиларимиз иқтидорини, истеъдодини шакллантириб, терма жамоалар, суперлигаларда иштирокини кўриш, терма жамоа сафида Осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган футболчиларни етказиб бериш бош мақсадимиздир.
Илҳом РАҲМОНОВ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил