Спорт      Бош саҳифа

Асабларни тинчлантирадиган ўйин

Бадминтонёшу қари бирдек шуғулланиши мумкин бўлган энг жўшқин ўйинлардан бири. Бу спорт билан ҳам ҳаваскор, ҳам профессионал тарзда машғул бўлишнинг фойдали томонлари кўп.

Асабларни тинчлантирадиган ўйин

Озиш

Бадминтоннинг биринчи афзаллиги — у ортиқча вазндан халос этади. Бунинг учун ҳатто, парҳез тутиш шарт эмас. Чунки ўйин давомида кўп югуришга тўғри келади. Бу эса организмдаги ортиқча ёғларнинг «эриб» кетиши учун айни муддао.

Стрессни йўқотиш

Танглик ва стрессни бартараф этишда ҳам бу ўйиннинг нафи катта. Ушбу спорт шовқини кўп меҳнат жамоаларида ишлайдиган одамларга жуда мос келади. Умуман олганда, яхши ҳордиқ чиқариш, ортиқча ғуборлардан халос бўлишни истайдиган кишилар бадминтонни танлагани маъқул. Ўйин туфайли инсон ўзига бўлган ишончини оширади. Бундан ташқари, бадминтон жиззаки, эмоционал одамларга ҳам ёрдам беради. Айтишларича, биринчи машғулотнинг ўзидаёқ стресслардан қутулиш кафолатланади.

Тезкор ва тўғри қарор

Бадминтон ўйинида воланнинг учиш тезлиги 300-400 км/соат тезликкача етади. Шунинг учун инсон қисқа сония ичида тезда зарба бериши ва кейингисига тайёр туриши талаб этилади. Демак, ўйин стратегик фикр юритиш ҳамда тезкор реакциялар учун ҳам фойдали. Ўз навбатида, зарба тўғри йўлланиши билан бирга, очкони рақибга бой бермасликни ҳам назорат қилиш зарур. Хуллас, мия тезкор ишлаши керак. Шундай қилиб, бадминтон сизни тез ўйлашга ва тўғри қарор қабул қилишга ундайди.

Соғломлаштириш

Бу ўйин юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади. Боиси, бадминтон организмни муайян ва аниқ ритмда ишлашга мажбур қилади. Ўйиндан сўнг бирдан ўтириб олмаслик лозим. Бироз юриб, нафасни тиклаб олинг.

Кўзни равшан қилади

Бадминтон кўриш қобилиятини яхшилайди. Чунки ўйин давомида кўз мушаклари тўлиқ ишлайди. Йўналишини тез-тез ўзгартираётган воланнинг учишини кузата туриб, кўз шуғуллантирилади. Бу, ўз навбатида, узоқ ва яқинни кўришни яхшилайди. Шунингдек, ўйиндан-ўйинга абжирлик ошаверади.

Қизиқарли маълумотлар

 бадминтон — спортчилар жалб қилиниши бўйича футболдан кейин иккинчи ўринда турувчи спорт тури. Сайёрамизнинг ҳар элликта одамдан биттаси бадминтон билан шуғулланади;

 энергияни энг кўп сарфлашга мажбур қиладиган ўйин. У космонавтларни тайёрлаш дастурига ҳам киритилган;

 бир соат давомидаги ўйинда 480 килокалория сарф этилади. Бу барча спорт турлари ичида энг юқори кўрсаткичдир;

 спортнинг энг тезкор «ракета»ли тури. Воланнинг учиш тезлиги 493 км/соатгача боради;

 ўйин давомида спортчи ўн километргача югуради;

 профессионал спорт усталарининг ўйин давомидаги зарба алмашиш суръати — сонияга 0,7 зарба. Бир матч давомида қайд қилинган энг максимал зарбалар сони — 19 минг 725 тани ташкил этган;

 бадминтонда бугунгача энг узоқ давом этган ўйин 1 соату 16 дақиқа бўлиб, унда волан 37 дақиқа ушлаб турилган.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔195

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11271

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔11008

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 195    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11271    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11008    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11416    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11116    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар