Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилРеспублика Онкология ва радиология илмий-амалий маркази Навоий вилояти филиалида операцияда қўлланилмаган дори воситаларини беморнинг номига кирим қилиб, ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хизмат текшируви хулосасига кўра, реанимация бўлим мудири С.Т. ҳамда шу бўлим ҳамшираси Ж.Х. жарроҳлик амалиётида психотроп дори воситасини ўтказмасдан, беморнинг тиббий баённомаси наркоз варағи ҳамда психотроп моддани кирим-чиқим китобларига бемор номига чиқим қилиб, психотроп моддани сақлаш ва беришнинг белгиланган қоидаларини бузганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тиббий муассаса реанимация бўлим мудири ва ҳамширасига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, дейилади xs.uz хабарида.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил