Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЗарафшон шаҳрида сувчечак ва гепатит вирусининг юқиш даражаси ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ошган. Бу ҳақда Зарафшон шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази маълумотига асосланиб turon24.uz хабар тарқатган.
Жорий йилнинг 10 ойида шаҳарда 132 нафар сувчечак, 35 нафар гепатит вирусини юқтирганлар қайд этилган. «Ўрганишлар давомида 2-3 ёшдаги болаларнинг аксарият қисми А вакцинаси билан эмланмаганини аниқладик. Иммунитет ҳосил бўлмагани учун болалар гепатитни осонлик билан юқтириб олишмоқда. Зарафшонда 2013 йилда ҳам гепатит вируси билан касалланганларнинг кескин ошиши кузатилган. Ўша йилларда шаҳарда яшаётган оилаларнинг кўпчилиги Навоий кон-металлургия комбинати тизимида фаолият олиб борарди. Комбинат А вакцинаси учун пул ўтказгани боис, оммавий тарзда эмлаш тадбирини ташкил этгандик, — дейди Зарафшон шаҳар ДСЭНМ эпидемиология бўлими бошлиғи Асрор Жабборов. — Жорий йилда эса ота-оналарнинг ўзлари билан учрашиб, эмлаш ўтказиш учун тарғибот ишларини олиб бораяпмиз. А вакцинаси 150 минг сўм туради. Аммо оилаларнинг барчаси ҳам боласини гепатитга қарши эмлатишга ҳаракат қилмаяпти».
Асрор Жабборовнинг қўшимча қилишича, Зарафшонда юқумли касалликларга аниқ ташхис қўйиш учун вирусологик лаборатория йўқ.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил