Ҳаётни кичкинтойларга қандай кўзгу орқали кўрсатяпмиз!
Онгини нима билан суғоряпмиз?
Мультфильм томоша қилаётган болаларни ҳеч кузатганмисиз? Ёки «Мен Кунг Фу Пандаман» дея ҳайқираётган кичкинтойлар садоси сизнинг ҳам қулоғингизга чалинганми? Айтаверсак, бундай саволлар бисёр. Келинг, масаланинг асосий томонига ўтсак. Мультфильм ўзи нима? У қандай дунёки, болаларни шунчалик сеҳрлаб қўйган? Масалан, телефондаги ҳамсуҳбатининг гаплари муҳим бўлган оналар учун мультфильм — бу овунчоқ. Негаки, бола суҳбатга ҳалақит бермаса бўлди. Яна кимлар учундир тарбия. Мен ҳам одамлар фикрига қизиқдим, улар билан ўртоқлашдим. Менинг диққатимни ўзига тортган фикр: «Мультфильм — ҳаётнинг болаларга мослаштирилган кўриниши». Демак, бугун телевизор орқали узатилаётган, митти қалб эгаларини ўзига ром қилган мультфильмлар ҳаётни кичкинтойларга қандай кўзгу орқали кўрсатяпти? Ижобийми ёки салбий?
Ёшлигимда «Анпанман» номли мультфильмни кўрганим ёдимда. «Анпанман, сенсан бизнинг қаҳрамон», — деган қўшиқ оғзимиздан тушмасди. Мультфильм лейтмотивига айланган бу қўшиқда бизга ўрнак бўладиган яхшилик тимсоли Анпанман гавдаланган эди. Миниман образини болаларча ёмон кўрардик. Шунингдек, биз ҳали-ҳануз севиб кўрадиган «Зумрад ва Қиммат» ҳам шундай мультфильм сирасига киради. Аммо ҳозир-чи? Телевизор қаршисига тўпланган болалар қайси мультфильм қаҳрамонига тақлид қиляпти деб ўйлайсиз? Бугун кичкинтойларни ўзига жалб қилган «Болажон» телеканалининг лейтмотивига айланган мультфильмлар бормикан?
Бир куни опам ишга эрта кетгани учун жиянимни боғчага олиб бориб қўйишимни илтимос қилди. Жияним эса телевизордан кўзини узмай, «мультфильм қачон тугаса, кейин бояман боғчага», дея хархаша қилади. Жиянимни бунчалик ўзига боғлаган сеҳрни топиш ниятида мен ҳам қизиқиб томоша қилдим. Эфирга узатилаётган бу мультфильм машиналар ҳақида эди. Номи эса «Чақмоқ Маквин». Тезкор пойгалар ва хавфли тўқнашувлар саҳналарига бой бу мультфильмдан болалар кимга тақлид қилиши ёки нимани ўрганиши мумкин экани ҳақида ўйланиб қолдим.
Суҳбатига ёки юмушларига ҳалақит бермаслиги учун, кичкинтойларни «Болажон» каналига боғлаган, азиз оналар, фарзандингиз тафаккурига қандай озуқа бераётганингиз ва у буни қандай ҳазм қилаётганидан хабардормисиз?
Муҳиба ИСМАТУЛЛАЕВА
Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди
🕔15:04, 11.06.2026
✔177
Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.
Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔250
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔438
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил