Жараён      Бош саҳифа

Ўсмирнинг энг яқин сирдоши ким?

Ўсмир ўзини ўйлантирган нозикроқ саволларга кимдан жавоб олади?

Ўсмирнинг энг яқин сирдоши ким?

Ота-она у билан суҳбатга тайёрми?

Авваллари қўшни аёллар пичирлашиб, бир-бирининг қулоғига айтадиган гапларни бугун турли ижтимоий тармоқлар, интернет саҳифаларида очиқдан-очиқ ёзиш ёки ўқиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Тўғри, ахборот ошкоралиги ҳам маъқул, аммо бу инсонларнинг шахсий ҳаёти, ор-номуси билан боғлиқ масалага келиб тақалганда, бироз ўйланиб қолади киши.

Илгари қишлоқда кимнингдир бўй етган қизига йигитлар сўз қотишга ҳайиқар, кўпроқ қараб қўйганидан хижолат тортарди. Ҳозир йигит ва қизнинг қўл ушлашиб юриши табиий манзара касб этмоқда, десак, ҳайрон бўлмайсиз. Фақатгина шунинг ўзи бўлса кошки эди. Биргина хато қадами билан бир умрлик бахтига нуқта қўяётган ёшларимиз қанча. Уларнинг жабрдийдасига айланаётган никоҳсиз туғилган фарзандларни айтмайсизми? Ҳа, бу жуда жиддий ва чуқур таҳлил талаб этадиган масала. Энг мураккаби эса, муаммо бошланишидан аввалги вазиятдир.

Кечагидек ёдимда, юқори синфда ўқий бошлаган вақтим ота-онам мени ёнига чорлаб, илк марта жиддий суҳбат қилишди. Мен уларнинг ор-номуси, ишончи эканимни шунчалар юракдан гапиришдики, ҳали-ҳамон ўша сўзлар қулоқларим остида жаранглаётгандек. Онамнинг «Энди ёш бола эмассан, катта қиз бўлиб қолдинг, синфдош йигитлар билан бўлар-бўлмас гаплашиш ярашмайди. Сен қатори қизларни кузатадиган кўзлар жуда кўп бўлади. Агар шу синовдан яхши ўтсанг, қолганлари ҳеч гап эмас», дея берган ўгитлари катта дарс бўлган эди.

Назаримда, фарзандининг ўсмирлик даврида унга тўғри йўлни кўрсата билиш ҳар бир ота-онанинг энг катта вазифаларидан саналади. Юрагида турли ҳислар ғалаён ураётган, аро йўлда нима қилишини билмай иккиланаётган ёш қиз ёки йигит учун баъзан бир оғиз гап ҳам тўғри йўналиш кўрсата олади. Агар бу ўз вақтида айтилмаса, кейинги саъй-ҳаракатларнинг бари бекор.

— Ўсмирларда руҳий, айниқса, жинсий тарбия масаласи алоҳида ёндашув талаб этади, — дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети докторанти ­Чарос МИРХОЛИҚОВА. — Бу жуда нозик давр бўлиб, ота-онанинг алоҳида эътибори зарур бўлади. Бундай вақтда ўсмир ўз қизиқишларига жавобни турли ахборот воситаларидан эмас, балки ота-онадан олгани маъқул. Одатда, ўсмирлик даврига келиб уларда кузатиладиган кучли руҳий ўзгаришларга, аввало, ота-она ўзи руҳан тайёр бўлиши керак. Фарзандининг улғаяётганини ва у ҳам бўлғуси оилага соғлом тушунчалар билан кириб бориши учун жинсий тарбия ҳақидаги кўникмаларни тўғри бериб бориш керак. Яъни, қиз болага бу вазиятда она дугонадек, ўғилга эса, ота дўстдек муносабатда бўлиши лозим. 

— Фарзанд тарбиясида турмуш ўртоғим иккимизнинг тутган энг тўғри йўлимиз уларни кўпроқ меҳнат қилишга ўргатганимиз эканига амин бўламан, — дейди саксондан ошган, саккиз нафар фарзандни вояга етказган паркентлик Асалхон ая Хайриева. — Олти нафар ўғлимнинг ҳаммаси чорвачиликнинг ипидан-игнасигача пухта билади. Улар ҳозир ўз соҳасида ишлаш билан бирга, уйида ўша ўрганган юмушини ҳам давом эттирмоқда. Уларнинг бирортаси ўсмирлигида жиддий муаммога дучор бўлганини эслолмайман.

Қўли иш билан банд бўлган кишининг хаёли чалғимайди, кимгадир фойдаси тегади. Турли синов ва довонларни енгиб ўтишга қийналмайди. Бу иш қанча эрта бошланса, натижаси шунча самара беради. Кичиклигидан меҳнатга ўрганган бола ўсмирликда ҳам ўзининг бор куч-ғайратини фойдали ишларга сарфлайди.

Бугун юртимизда ёшларни спортга кенг тарғиб этиш замирида ҳам аслида жуда катта мақсад мужассам. Аввало, жисмоний фаоллик уларни ҳар жиҳатдан соғлом бўлиб вояга етишига ёрдам беради. Қолаверса, бўш вақтини фойдали ишга сарфлашида ҳам катта аҳамият касб этади. Спортнинг қандай тури бўлмасин, ҳаракат ва куч сарфлашни талаб этади. Ўсмирлик даврида эса,  бу жуда муҳим. Ғайрати ошиб, кучини нимага сарф этишни билмаётган бир вақтда уни тўғри йўналтириш — кони фойда.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан бир ҳикматни англаш мумкин: ўсмирлик ўғил-қиз учун ҳам жуда оғир ва синовли давр. Бундан қоқилмай, қийинчиликларни осон енгиб ўтишда эса, ота-оналарнинг ҳиссаси катта. Фарзандимизнинг ҳар бир ҳаракатидан хабардор бўлиб туриш, унинг дўстлари, суҳбатдошлари кимлигига кўпроқ аҳамият қаратишимиз зарур. Агар бирор хатога йўл қўйганда ҳам буни ётиғи билан, дўстона муҳокама қилиш керак. Балоғат ёшидаги боламизни ҳали ҳам гўдак санаб, койиб бериш акс таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Фарзандимизнинг келажакда бахтли ҳаёт кечириши ҳар жиҳатдан бизга боғлиқ эканини унутмайлик.     

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар