Спорт      Бош саҳифа

Қиличбозларимиз «санчиб» қўйишга тайёрми?

Машҳур қиличбозларнинг эътироф этишича, ушбу спорт ва «ақл гимнастикаси» ўртасида ўхшаш жиҳатлар кўп.

Қиличбозларимиз «санчиб» қўйишга тайёрми?

Биринчидан, қиличбозлик интеллектуал спорт турлари сирасига кирса, иккинчидан, унда ҳам тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш (худди блиц шахматдаги каби) талаб этилади. Бир вақтнинг ўзида рақибга санчиш ва ҳимояланишни уддалай билиш лозим. Ҳа, қиличбозлик — қурол билан моҳирона тарзда муомала қилиш санъати.

Мамлакатимизда қиличбозлик спортига, уни янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, вилоятларда селекция ишларини кучайтириш, Ватанимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишга қодир истеъдодли спортчиларни тай­ёрлаш Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг асосий устувор вазифалари сирасига киради. 

Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида сўнгги йилларда Тошкент, Андижон, Нукус, Самарқанд, Урганч ва бошқа шаҳарларда қиличбозлик заллари очилди. Гулистон шаҳрида янги қиличбозлик спорт зали тайёрланмоқда. Пойтахтимизда иккита янги — «Умид» ва «Ёшлик» қиличбозлик заллари фойдаланишга топширилган. Натижада ҳозир бу спорт билан мунтазам шуғулланаётганлар сони 2 минг кишидан ортди. Қиличбозларни спорт қуроллари ва формалари билан таъминлаш сифат жиҳатдан яхшиланди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Федерациянинг минтақавий бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Қиличбозларнинг маҳоратини ошириш мақсадида уларга қулай шарт-шароитлар яратилганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Мураббийлар кенгашининг тавсиясига кўра, рапира, шпага ва сабля бўйича мамлакат терма жамоасининг аъзолари бевосита Тошкентда йил давомида муттасил машқ қилишини таъминлашга оид қарор қабул қилинган. Унга мувофиқ, спортчиларнинг пойтахтда яшаши, овқатланиши, машғулот ўтказиладиган спорт иншооти ва мажмуаларига бориб келиш харажатлари федерация ҳисобидан қопланади. Терма жамоамиз аъзолари дунёнинг энг машҳур қиличбозлик марказлари — Москва, Новосибирск ва бошқа хорижий мамлакатларнинг тажрибали спортчилари билан ўқув-машқ йиғинларини ўтказмоқда.

Мана, бир неча кундан сўнг мамлакатимиз қиличбозлик спортида янги саҳифа очилади. 17-18 ноябрь кунлари пойтахтимизда ўсмир қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Эътиборлиси, у Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўтказилмоқда. Бу эса Халқаро қиличбозлик федерацияси ва шахсан унинг президенти Алишер Усмоновнинг мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, шу жумладан, спортнинг олимпия тури ҳисобланган қиличбозликка катта эътибор қаратилаётгани эътирофидир.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ушбу халқаро мусобақани юксак савияда ўтказиш мақсадида катта тайёргарлик кўрди. Барча иштирокчиларнинг Тошкентда яшаши, машқларни ўтказиши учун ҳамма шароитни яратди, уларга маданий дастур ҳам ташкил этилган. Бу меҳмонларга манзур бўлади, албатта.

Жаҳон кубоги мусобақасида ўнга яқин Осиё ва Европа мамлакатларининг қиличбозлик бўйича терма жамоалари, йигирмадан ортиқ миллий федерация раҳбарлари ва вакиллари, қирққа яқин спортчи ҳамда мураббий, олти нафар ҳакам, тўрт нафар техник директорат аъзолари иштирок этиши кутилмоқда. Қувонарлиси, беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси ­аъзолари ҳам кураш олиб боради. Ушбу турнир ўзбек қиличбозларига зарурий спарринг олишига ва бебаҳо тажриба оширишига имкон бериши, шубҳасиз. Умид қиламизки, мазкур халқаро турнирда қизларимиз муносиб ўринларни эгаллаб, юқори натижаларни кўрсатади.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10700

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10512

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10887

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10700    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10512    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10887    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10648    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2327    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар