Уйимизга узоқ қариндошимиз меҳмон бўлиб келди. Уч-тўрт кун туриб, ўғлини институтга жойлаб, қишлоққа қайтиб кетди. Аммо институтда ташкилий ишлар туфайли боласи учун бозор-ўчар қилиб, шу ҳафта охирида яна қайтиб келди.
Уйимизни кўрган-ку топиб келар, дея бу сафар йўлга чиқмадик. Ана кутамиз, мана кутамиз меҳмондан дарак йўқ. Ушланиб қолган бўлса керак, безовта қилмайлик дедик — қўнғироқ ҳам қилмадик. Бир пайт ўзи телефон қилиб қолди.
— Жиян, уйингни топа олмаяпман, қаерга боришни билмаяпман, — деди хавотирли оҳангда.
— Шундоққина йўл юзидан кичик кўчага кирасиз, кўргансиз-ку, амаки, дея турмуш ўртоғим тушунтира кетди.
— Кирдим, аммо ҳамма уйлар бир хил экан, бошқа жойга келиб қолгандекман, аввал бошқачароқ эди-да, — деб яна гапирди.
Хуллас, меҳмонни турган жойидан ўзимиз олиб келдик.
Уйга киришлари билан кулиб юборишди.
— Ҳа, нима бўлди, — дея мен ҳам кулгига қўшилдим.
— Сен ҳам ташқарига чиқсанг, уйимизни топиб келолмайсан, бир чиқиб кўр, — деди хўжайиним кулгидан ўзини тўхтатолмай.
— Нима бўлибди? — дея сўроқладим.
— Ободонлаштириш ходимлари олдинлари кўчат, гуллар ўтқизаётган бўлса, ҳозир бутун бошли кўчани ўтқизишибди. Кечагина ҳаммаси бошқача эди. Энди турфа хил гуллар, ҳатто гул остидаги майсалар ҳам кўчириб ўтқизилган. Битта ортиқча ҳасни кўрмайсан. Йўл юзидаги Анвар аканинг сомсахонаси таг-туги билан йўқ. Тандир ҳам…
— Ҳа, ҳамма жой обод бўляпти, бизнинг кўчамиз ҳам шулар қаторида бўлса керак-да, — дея деразадан қарадим.
— Авваллари ўйдим-чуқур бўлиб ётган йўлда ҳозир аксинг кўринади...
Эртасига қўшнилардан эшитдим, биз ишдалигимизда ҳоким келиб кетибди…
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил
Меҳрга интилган беозор жонзотлар
🕔16:33, 06.08.2026
✔259
Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.
Батафсил
«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
🕔13:25, 20.07.2026
✔444
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
Батафсил