Бундан анча йил аввал дадам қийналиб қолган бир одамга: «Қўлингдан келса, косиблик қил», — дея маслаҳат берганларида у бу ишдан ор қилгани ёдимда.

Юнусобод деҳқон бозорига кетаётиб, чорраҳалардан бирида пойабзал тикаётган ўрта ёшлардаги аёл кишини кўриб, шу воқеа эсимга тушиб кетди. (Қолаверса, умримда аёл кишини косибликда кўрмаганим сабабли, бу касб билан фақат эркаклар шуғулланади, деб ўйлар эканман шу вақтга қадар).

Инсон зоти синоат-да: очидан ўлиб қолса ҳам, ғурури туфайли мардикорлик, косиблик қилишдан, писта сотишдан ор қилади ва ё тўрт мучаси соғ, усти бут бўлса ҳам, эртадан кечгача қўлини садақага очиб туришдан тортинмайди ё йўқчиликдан турли эгри йўллар (ўғрилик, фоҳишалик, порахўрлик)га киришга мажбур бўлади. «Мажбур бўлади», «мажбур бўлибди» дейиш, менимча, тўғри ҳам эмасдек.

Кўчаларни тозалаётган юзлаб мардикор эркагу хотин-қизларни, писта сотиб, кўп қаватли уйлар оралаб, сут маҳсулотлари билан аҳолини таъминлаётган ва биз кўп-да аҳамият бермайдиган «майда» ишларни қилиб, ҳалол яшаётган қаноатли одамларни деярли ҳар куни учратамиз. «Мажбур бўлиш» бу — қаноатсиз қалбнинг яна-да яхшироқ яшашни хоҳлаши, машаққатларга дош бера олмаган заиф ироданинг енгил-елпи йўлни танлаши, холос.

Пойабзал тикишдан эмас, мардикорлик қилишдан эмас, балки ҳаром луқмадан ҳазар қиладиган иродаси метин инсонларга дуч келганда ҳурматинг ошиб кетаркан. Айниқса, у аёл киши бўлса...

 

Гулрухсора ХУДАЙБЕРДИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар