Спорт      Бош саҳифа

Мағлубият ва муваффақият ораси

Баъзан турли ташвишлардан чарчаб, ўзингизни чалғитиш мақсадида ойнаи жаҳон қаршисига михланасиз. Шу тобда спорт телеканалларининг бирортасида албатта қайсидир евроматч эфирга узатилаётган бўлади. Уни шунчаки кузатасиз аввалига. Бироқ...

Мағлубият ва муваффақият ораси

Футбол шунчаки, кўнгил­очарга термилтирадиган ўйин эмас, бир зумда унинг ичига кириб кетганингизни билмай қоласиз. Эҳтимол, шу сабабли ҳам айрим «миллионлар ўйини»га қизиқмайдиганлар ҳам ногоҳ футбол томоша қилиб қолгудек бўлса, зум ўтмай, тутақишга тушади, кимнидир ўзича танқид қилиб қўяди...

Бугунги футболда фақат ақл билан олға интиладиган жамоагина узоққа боради. Шошмашошарлик, ҳовлиқмалик жамоа ўйинига путур етказади. Ахир, овқатнинг энг ширинини ҳам шошиб еб бўлмайди-ку! Шунга қарамай, тўқсон дақиқа мобайнида ақлга таяниб тўп суриш осон эмас. Футбол майдонида ақл ва ҳиссиёт бирлашади, аниқроғи, тўқнашади. Қизғин муҳораба фақатгина икки дарвоза олдида эмас, футболчиларнинг юраги ва тафаккури сарҳадларида ҳам авжга чиқади.

Футбол майдонини ринг билан алмаштириб қўядиган футболчилар бугунги замонавий футболда ўз жамоасига ҳам, рақибга ҳам фақат ва фақат зиён келтиради. Ҳар куни кўряпмиз, асабийлашиш ортида қандай ёқимсиз ҳолатлар, вазиятлар юзага келаяпти... Чиройли шоу томоша қиламан, деб келган мухлислар хўрозларнинг даҳанаки чўқилашувини кўриб, дилини хира қилиб кетади. Шунинг учун ҳам баъзан футбол учрашувларини томоша қилгани келган боксчиларни трибунада кўрсатиб қолса, ҳайрон бўлмаганингиз маъқул.

Бугунги даврда ғалаба қозониш жуда ҳам мушкул. Рақиб қандай даражадаги клуб бўлишидан қатъи назар. Ютиб турган, ташаббусни ўзида ушлаб турган жамоа саноқли сониялар ичида юзага келган биргина хато туфайли имкониятни бой бериши ҳеч гапмас. Омад ва омадсизлик — икки қошнинг орасида. Муваффақият абадий эмас, аммо уни узоқ вақт ушлаб туриш мумкин.

Мана, ниҳоят, адолатпарвар футболнинг ўзи посангини тўғрилаб қўйди. Футбол майдонида шоҳу гадо бир. Ким тўп учун интилса, ҳукмронлик қилса, пировардида ўша жамоага қувониш имконияти ҳадя қилинади. Футбол ногаҳон ёки вақтлироқ тортиқ этган туҳфасини тўқсон дақиқа ичида тортиб олишга ҳам қодир... Шу боисдан то реферининг якуний ҳуштаги чалинмагунча, мавжуд ғалаба ҳам омонат эканини унутмаслик керак. Зўрдан зўр чиқаверади. Фақат иродаси мустаҳкам, бир мақсад йўлида бирлашиб, бир тану бир жон бўлиб тўп сурадиган ЖАМОАгина узоққа боради!

Хуллас, бугунги давр футболида исталган савиядаги клуб ёки миллий терма жамоа майдонда ҳеч ким кутмаган ишни бажаришга қодир. Кучлар ўртасида яққол фарқни сезиб бўлмайди. Ҳар куни тактика янгиланади, амплуалар ўзгартириб турилади... Энг кучли жамоаларнинг тажрибаси бамисоли очиқ шудгор. Уни ҳамма ўрганишга ва қарши чора топишга интилади. Интилганлар эса топишяпти. Қисқаси, бир фурсат тин олиш учун тўхтаган жамоа... кейин ғолиблик ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.   

 

Жавоҳир САМАНДАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1344

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1344    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12389    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12071    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар