Самарқанд – жаҳон шахмати марказида
Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.
БатафсилХалқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) нинг Москва шаҳрида ўтказилган 2018 йилги конгрессида профессионал боксчиларнинг Олимпиада ўйинларида қатнашиши борасида маълумот берилди.
AIBA қарорига кўра, проф рингда фаолият олиб бораётган боксчилар Олимпиада саралаш баҳслари бошлангунга қадар 15 тадан кўп жанг ўтказган бўлиши мумкин эмас. Ушбу талаб бажарилсагина, улар Олимпиаданинг саралашидан ўтиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбирида қатнашиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Рио — 2016 Олимпиадасининг ўзбекистонлик бир қатор иштирокчилари айни дамда проф рингда фаолият олиб бормоқда. Хусусан, Фазлиддин Ғоибназаров шу кунга қадар проф рингда 6 та, Шаҳрам Ғиёсов 5 та, Муроджон Аҳмадалиев 4 та, Баҳодир Жалолов 3 та, Элнур Абдураимов эса 2 та жанг ўтказишга улгурди.
Шунингдек, конгрессда Токио — 2020 Олимпиадасида боксчиларнинг нечта вазн тоифасида медаллар учун баҳсларга киришиши маълум қилинди. Олимпиадада эркаклар 8 та (-52 кг, -57 кг, -63 кг, -69 кг, -75 кг, -81 кг, -91 кг, +91 кг;), аёллар эса 5 та вазн тоифаси (-51 кг, -57 кг, -60 кг, -69 кг, -75 кг;) да рингга кўтарилади.
Интернет материаллари асосида тайёрланди.
Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.
БатафсилЗамонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.
БатафсилЎзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Батафсил