Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Оилада бирйўла 4 йўқотиш... Вазирлик нима дейди? 

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария шифокори С.Саидалиев расмий  ахборот берди:

Хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг аёли Хаитова Умида, 42 ёш, 2018 йил 30 октябрь куни, тахминан соат 20:00да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона, сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган. Уларнинг уйи шу кафенинг яқинида жойлашган. Уйида оила аъзоларидан Хаитова Умиданинг ўзи, унинг қизлари 1996 йилда туғилган Акбарова Азиза, 2001 йилда туғилган Эъзоза, 2003 йилда туғилган Ирода ва ўғли 2012 йилда туғилган Акбаров Фаррух бирга ўтириб, соат 20:30да кабобни истеъмол қилишган.

У.Хаитованинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш ҳид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30ларда болалар, бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлаган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган. У.Хаитованинг тахминан соат 23:30ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган. Хонадон эгаси А.Акбаров кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, қўшнисиникида бўлиб, тахминан соат 24:00да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлаган.

2018 йил 31 октябрь соат 04:00да У.Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, беҳуш ҳолда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан У.Хаитованинг қизлари Акбарова Азиза, Эъзоза, Ирода ва ўғли Акбаров Фаррухда биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Айни пайтда А.Акбаров соғлом, унинг турмуш ўртоғи У.Хайитовага эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли.

Ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтган. Уй ертўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.

Юзага келган ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига мувофиқ, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминлари ўрганилмоқда.

А.Акбаров хонадон ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун тегишли намуналар олиниб, Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари ҳамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔36

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔31

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔186

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар