Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЮнусобод туманидаги 17-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Навоий ғазаллари она тилимиздан ташқари, инглиз, немис ва рус тилларида жаранглади. Бу «Буюк мутафаккир Алишер Навоий — ўзбек адабий тили асосчиси» мавзусидаги тил ва адабий кечада бўлиб ўтди.
— Ёшлар қалбида ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз, хусусан, она тилимизга ҳурмат туйғуларини юксалтиришда Алишер Навоий ижоди алоҳида аҳамият касб этади, — дейди мактабнинг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Мавлуда Бобобекова. — Улуғ шоир ҳаёти ва бой адабий меросини ўқувчилар катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Тадбирда она тилимиз тарихи, хусусан, иш юритишга оид юридик тилнинг мумтоз намунасини биринчи бўлиб Алишер Навоий бобомиз «Вақфия» асарида шакллантириб бергани тўғрисидаги маълумотлар иштирокчиларда ғурур туйғусини уйғотди.
Адабий кечада ўқувчилар Навоий асарларидан саҳна кўринишлари намойиш қилишди. Айниқса, ғазал ва рубоийларнинг чет тилларда ифодали ўқилиши барчада катта таассурот қолдирди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил