Жараён      Бош саҳифа

Рус ёшларини нима билан мафтун этдик?

Ўзбекистон — Россия ёшлари ҳамкорлигининг янги босқичи бошланди.

Рус ёшларини нима билан мафтун этдик?

Пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи»га кириб боришим билан кўзим лойдан берилиб кўза ясаётган рус қизига тушди. Атрофини ўраб олган одамларга эътибор ҳам қилмайди, мароқ билан ишини давом эттирди. Кўзларидаги ҳайрат ва қизиқиш гўёки уни бошқа оламга етаклаб киргандек эди...

Шу кунларда юртимизда Биринчи Ўзбекистон — Россия бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Бу лойиҳа икки мамлакат ёшлари ўртасида туризм, оммавий ахборот воситалари ҳамда тадбиркорлик соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

Икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор ташкил этилган Биринчи Ўзбекистон — Россия бизнес форумида Россия ёшлар иттифоқи ҳамда етакчи компания ва корхоналари раҳбарлари  иштирок этишди.

 «Ёшлар ижод саройи»да бўлиб ўтган Биринчи Россия — Ўзбекистон ёшлар бизнес форумида Россиянинг турли шаҳарларидан ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар билан бир қаторда, фаол ёшлар, Ўзбекистоннинг тажрибали ишбилармонлари, ёш тадбиркорлар иштирок этишди.

— Ўзбекистон — Россия ёшлари ўртасидаги алоқалар икки йилдирки, жуда яхши йўлга қўйилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон ­ҚУРОНБОЕВ. — Бу фестиваль давомида тадбиркорлар, туристик агентликлар ҳамда ОАВ ходимлари, олий ўқув юртларининг раҳбарлари келиб, шу соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ҳозир «Ёшлар келажагимиз» давлат дастури доирасида кредит олиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган Ўзбекистондаги ёшлар билан Россиядаги ёшлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш ниятидамиз.

Ушбу форум икки давлат ёшлари учун ҳам бирдек муҳим аҳамиятга эга бўлди. Форум доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида юзга якин шартнома имзоланди ва бу лойиҳалар тез орада ўз самарасини беради.

— Россия кооперация университети билан ҳамкорлик битими имзоладик, — дейди Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Шавкат ЗАРИПОВ. — Унга кўра, бизнинг ёшларимиз онлайн чемпионатда қатнашишади. Лойиҳанинг мазмуни шундан иборатки, интернетда махсус канал берилади. Канал бўйича бизнинг ёшларимиз ўзларининг бизнес ғоялари, инновацион лойиҳалари билан бир йил давомида танловда қатнашишади. Ғолиб бўлганлар Россиянинг маълум бир шаҳрида йиғилади. У ерда яна танлов давом этади. Унда қатнашиб биринчи ўринни олган ёш тадбиркорларимиз грант ютуғини олишади ва тажриба ошириш учун Европа давлатларидан бирига бориш ҳуқуқини қўлга киритади. Ушбу лойиҳа беш йилга мўлжалланган.

Мана шу лойиҳа бўйича имзоланган битимдан россиялик ҳамкорлар ҳам хурсанд. Уларнинг фикрича, ўзаро тажриба алмашиш ва келишган ҳолда янги ғояларни амалга ошириш истиқболли натижаларни кўрсатиши аниқ.

— Ташрифдан олган таассуротларим жуда катта, — дейди  Россия кооперация университети ректори Сергей ГИЛЬ. — Ўртамиздаги ўзаро дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланиши билан бирга, бизнес ҳамкорликнинг ҳам йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун манфаатли. Ўзбекистон ва Россия ёшларининг ўзаро ҳамкорлиги келажакда бир қанча лойиҳаларнинг муваффақиятини таъминлайди.

Фақатгина қўлига лой олиб, иштиёқ билан кўза ясаётган рус қизи эмас, барча россиялик ёшлар ўзбек амалий санъатининг ўзига хослигидан ҳайратланишди. Юртимиз ҳунармандлари қадимдан заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, гиламдўзлик, мискарлик каби қўл меҳнати билан нафақат юртимизда, балки минтақада ҳам машҳур бўлган. Сайёҳларни маданий ёдгорликлар билан бирга, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам қизиқтиришини ҳисобга олган ҳолда «Ёшлар ижод саройи»да тадбир қатнашчилари учун ҳунармандлар ва рассомларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Бу каби миллий ҳунармандчилик намуналарини дунёга олиб чиқишда туризимни ривожлантиришнинг ҳам аҳамияти катта. Форум доирасида бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бир қанча шартномалар имзоланди.

— Бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ёшлари ўртасидаги бизнес форум кўп мақсадларни олдига қўйган, — дейди Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи ­Саидакбархон АКБАРОВ. — Шу жумладан, туризм йўналиши бўйича бугунги кунда 50 дан зиёд Россия фирмалари билан меморандум имзоланди. Яъни, россиялик ёшларнинг Ўзбекистонга ташрифи ёки юртимиз ёшларининг Россияга бориб, саёҳат қилишини ташкил этишни олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Булар бошланғич лойиҳалар ҳисобланади. Шу орқали кейинчалик ҳамкорлигимизни янада кенгайтириб боришимиз мумкин.  

Ангелина ШИТОВА, Волгоград давлат университети талабаси:

— Биз юртингиздаги миллий ҳунармандчилик намуналарини томоша қилиб, жуда катта таассуротлар олдик. Уларнинг қандай тайёрланишини билиш жуда қизиқ. Бундай буюмлардан авваллари кўп фойдаланганини биламиз, аммо ҳозир оддий турмуш шароитида улардан фойдаланишяптими ёки йўқми, шу ҳам бизни қизиқтирди. Барчаси жуда чиройли ва ўзига хос. Тошкент жуда гўзал шаҳар экан, одамлари ҳам очиқчеҳрали ва меҳмондўст. Имкон бўлса, яна келган бўлардим.

Бизда олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари асосан ёзма бўлади. Бакалавриатни тамомлаб, магистратурада ўқишни давом эттириш мумкин. Мен ҳозир 1-курсни тамомладим, амалиётимни Волгоград телевидениесида ҳамда маҳаллий газетада ўтадим. У ердаги ходимларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишдим. Ишончим комилки, юртингизда бой таассуротлардан ташқари, мен соҳам бўйича ҳам янги тажрибаларга эга бўламан.

 

Анастасия КОВАЛЁВА, Тула давлат университети магистранти:

— Мен қурилиш соҳаси бўйича таҳсил оляпман. Айнан газ, иситиш ва  шамоллатиш тизими бўйича билимимни оширмоқдаман. Бизда Ўзбекистондан  борган жуда кўп талабалар таҳсил олишади. Улар орасида дўстларим ҳам бор.

Бугунги ёшларнинг касб танлаши жуда кенг қамровли. Қурилиш ҳам энг ривожланган йўналишлардан бири. Шунингдек, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги йўналишларига қизиқиш катта. Кўпчилик Москва давлат университетига ҳужжат топширишга ҳаракат қилишади. Россияда жуда кўп давлат олий таълим муассасалари мавжуд. Шундай экан, сизларни ҳам бизда ўқишга таклиф этамиз.

 

Денис ПЕСТУНОВ, «Остров Свободы» нашриёти директори:

 — Ўзбекистонга биринчи марта келишим бўлса-да, бу ердаги инсонларнинг қалби очиқлиги, меҳмондўстлиги шундоққина сезилиб турибди. Тошкент жуда чиройли шаҳар экан. Россияда ҳозир қор ёққан, бу ерда эса ҳаво очиқ, қуёшли.

Нашриётимиз, асосан, бадиий адабиётлар нашр қилишга ихтисослашган. Буюртмачиларнинг талабидан келиб чиқиб, бошқа йўналишлардаги босмахона хизматларини ҳам кўрсатамиз.

Бугун ўқувчиларга китобларни сифатли ва қизиқарли кўринишда етказиб бериш жуда муҳим. Айниқса, буни болаларда қанча эрта бошласак, шунча яхши. Чунки болалар адабиётига бўлган талаб ҳамма жойда юқори. Россия ва Ўзбекистон ёшларининг ҳамкорлиги давомида айни бизнинг босмахона тажрибасидан фойдаланиш катта муваффақият келтириши мумкин. Агар ҳамкасбларимизда бироз қизиқиш ёки саволлар пайдо бўлса, жавоб беришга доим тайёрмиз.

 

Ольга КОВТУН, маркетолог:

— Ҳозир маҳсулотларнинг тури кўпайиши билан бирга, танлов тизими кенгайиб бормоқда. Бозорда хизмат кўрсатиш борасида ҳам олдинга қадам ташлашда маркетингнинг ўрни катта. Бизда бу турдаги хизматларни кўрсатишда ҳар бир ҳудуд ва кичик шаҳарларнинг ҳам ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Менталитет ва маданият, ҳар ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ёндашишга тўғри келади. Бозорга чиқишдан аввал ўша ернинг аҳолиси талаблари, эҳтиёжлари, ҳаттоки характеридаги ўзига хос хусусиятлари ўрганиб чиқилади.

Бу ерда жуда кўп бўш жойлар бор экан. Бизда эса сизда топилмайдиган маҳсулотлар кўп. Тажрибаларимизни бу ерга мослаштиришимиз мумкин.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

🕔15:37, 13.11.2025 ✔55

Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Батафсил
Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔118

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔193

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

    Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

    Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    ✔ 55    🕔 15:37, 13.11.2025
  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 118    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 193    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 166    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 192    🕔 08:56, 08.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар