Таҳририятимизга муштарийлардан тез-тез мурожаатлар бўлиб туради. Айниқса, оилавий муносабатлар, фарзандлар тарбияси билан боғлиқ масалаларга ечим излаб биз билан боғланадиганлар талайгина.
Ушбу рукн айнан мана шундай инсонларнинг саволларига жавоб бериш, малакали мутахассисларнинг керакли маслаҳатларини уларга етказиш учун ташкил этилди.
Муштарий мактуби:
«Турмуш ўртоғим сўнгги пайтларда ишдан жуда кеч қайтадиган бўлиб қолди. Менга муносабатиям совуқлашгандек. Баъзида ҳаётимизда учинчи одам пайдо бўлдимикан, деб ўйлаб қоламан. Шубҳалар эса юрагимни баттар ўртайверади. Муаммога қандай ечим топишни ҳам билмайман. Нима қилсам, тўғри йўл тутган бўламан?»
Васила Х. Фарғонадан
Муштарийнинг саволига Республика «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази катта илмий ходими, психолог Нигора Шомуродова жавоб берди.
— Турли шубҳаларга берилиш аёллар ўртасида жуда кўп учрайдиган ҳолат. Оилавий низоларнинг кўпчилиги айнан асоссиз рашк, турли гумонлардан ҳам келиб чиқади. Эҳтимол, турмуш ўртоғингиз оиламнинг кам-кўстини тўлдирай деб тинмай ишлаётгандир. Шу ҳақда ҳам мулоҳаза қилиб кўрганмисиз?
Унинг кеч кайтишининг ёмон томонини эмас, балки яхши сабаблари хусусида ҳам уйлаб кўринг. Шунда ҳам шубҳа тинмай ичингизни кемираверса, турмуш ўртоғингизнинг кайфияти яхши пайтида ишидаги муаммолар ҳақида сўранг. «Қийналмаяпсизми, дадаси?» каби илиқ сўзлар билан кўнглига йўл топинг. Шунда у ҳам ўз ишлари, муаммоларини сиз билан баҳам кўради.
Эрингиз сизга совуқ муносабатда бўлаётган бўлса, муаммони ундан эмас, ўзингиздан изланг. Эрингизни қовоқ уйиб кутиб олсангиз, асл сабабини билмай туриб, кеч келганидан нолисангиз ёки ўртоқлари даврасидан узиб қўйишга ҳаракат қилсангиз, унинг сиздан ва уйидан безишидан бошқа ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Асосийси, турмуш ўртоғингизнинг айбини ўйлашдан кўра, ўзингизнинг фазилатларингизни тарбиялашга ҳаракат қилинг. Ахир, аёл пазанда, саришта, меҳрибон ва ақлли бўлса, эркак, албатта, уйига ошиқади.
(Агар сиз ҳам ўзингизни қийнаётган саволларга жавоб излаётган бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг).
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔304
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔321
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔485
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил