Ўрта мактабни тугатгач, тикиш-бичишни ўрганиш учун техникумга кирдим. 1978 йил эди ўшанда. У пайтларда ҳар бир вилоят марказида битта-иккита техникум бўларди.
Қиз боланинг у ерга ҳар куни қатнаб ўқиши, албатта, осон бўлмаган.
Тикувчиликни ўрганиш учун қирқ-эллик чақирим йўл босиб, ўқишга қатнаш бугун жуда ғалати туюлиши мумкин. Фақат малакали чеварлар ишлайдиган тикув цехи ва фабрикаларидан бошқа жойда қўлига нина ушлаган кимса бўлмаган давр учун бундай ҳолат табиий ҳисобланарди. Ўша кезлари техникум биз учун кўпчиликнинг қўли етмайдиган жуда баланд жой эди. Техникумга боролмаган синфдош-дугоналарим менга ҳавас қилиб, баъзилари ҳатто кўз ёш тўкиб қолгани эсимда. Яна озгинадан сўнг ҳар бир қишлоқда камида биттадан шундай илмгоҳлар очилиши у кезларда биз учун худди эртакдай гап эди-да!
Техникумдан сўнг туманимиз марказидаги цехда ишлай бошладим. Қиладиган ишим кун бўйи чокдан қолган ортиқча матони кесиб чиқиш эди. Тикув машинасида ўтириб, ўзим мустақил равишда бирор кийим тикиш бир ярим йил давомида мен учун орзулигича қолаверди...
...2001 йилда туманимизда маиший хизмат касб-ҳунар коллежи очилди. Катта қизим ўн бир йиллик мактабни тугатган бўлса ҳам касб-ҳунар ўрганиши учун ўша коллежга ўқишга қўйдик. Бир йил ичида қўли гул чеварга айланиб, уйда буюртма асосида кийим тика бошлади. Унга ҳавас қилиб, сингиллари ҳам шу коллежда таълим олишди. Ҳозир учала қизим ҳам бинойидек тикувчи. Ҳаммасининг ўзига яраша тикиш-бичиш ва тўқишдан саводи бор.
Авваллари техникумни битирган аёлларга соҳаси бўйича иш топилмаса, қишин-ёзин колхозда ишларди. Уйда бирон ҳунар қилишга, уч-тўрт кийим тикиб, бозорда сотишга имкон йўқ эди. Ҳозир қизлар қўлидаги ҳунари билан бир оилани обод қиляпти.
Келиним тиббиёт коллежида ўқиган. Ҳозир у бизнинг оилавий шифокоримиз. Хонадонимизда катта-ю кичикнинг соғлиғига ғамхўрлик қилиб туради. Уни кўриб, оддийгина коллеж битирувчисининг кўпчиликка нафи тегаётганидан хурсанд бўламан.
Коллеж-лицейлар эндигина ташкил қилинган пайтлари баъзилар қиз бола ўқиб нима қилади, барибир унинг кўп вақти уйда ўтади-ку, дейишган эди. Кейин қарашса, коллеж-лицей болани фақатгина ўқитиб қўявермасдан, камида икки-учта ҳунарли қиларкан. Коллежни битиргандан кейин ҳам ҳар бир ёшга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб, ҳатто ўзи мустақил равишда фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиляпти. Шунинг орқасидан бугун ҳали йигирмага ҳам тўлмаган йигит-қизларимиз ишбилармон, тадбиркор, фермер сифатида ўз хўжалигини бошқаряпти.
Сирдарёлик ўн саккиз яшар қизча фермер бўлиб катта муваффақиятларни қўлга киритгани ҳақида эшитиб ҳайрон қолдим. Биз ёшлигимизда бундай нарсаларни хаёлимизга ҳам келтиролмаганмиз. Шуларни ўйласам, техникумни битирган йилим тикувчилик цехида ўзимга бириктирилган алоҳида тикув машинам бўлишини орзу қилганим эсимга тушаверади.
Муяссар ИСМОИЛОВА,
меҳнат фахрийси
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔106
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔201
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔190
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил