Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилЮгуриш — энг оммабоп ва деярли ҳамма шуғулланиши мумкин бўлган спорт тури. Кимдир вазн ташлаш, яна биров саломатлигини мустаҳкамлаш, ўзининг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида югуради. Югуриш учун энг муҳим нарса бу — хоҳиш. Чунки иштиёқ ҳаммада ҳам бўлмайди. Лекин шу билан бирга, бунда айрим нозик жиҳатлар борки, уларга эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ.
Қаерда югурган яхши?
Бунинг учун одамлар гавжум бўлмаган ва машина қатнови кам жойлар энг маъқули. Ён-атрофда дов-дарахтлар мўл тоза ҳавода югуриш организмга кўпроқ фойда беради. Агар об-ҳаво ноқулай бўлса, у ҳолда спорт залида машқ қилинг. Уйда эса махсус югурадиган йўлакчадан яхшиси йўқ.
Либос
Югуриш учун танланган кийим, биринчи навбатда, ихчам бўлиши керак. У инсон ҳаракатларини чеклаб қўймаслиги лозим. Бундан ташқари, мато табиий бўлиши ва ҳаво ўтказиши даркор. Энг муҳими эса — кроссовка. Пойабзалнинг ҳар томонлама қулайлиги машғулотларнинг самарадорлигига бевосита боғлиқ.
Энг қулай вақт
Эрталабки соат олтидан еттигача бўлган вақт энг мақбулдир. Кечки маҳал эса беш ва олти оралиғи мақсадга мувофиқ. Негаки бу вақтда одам танаси машқларни яхши қабул қилади ва «кўтаради».
Тайёргарлик
Чигил ёзиш ҳар қандай машғулотнинг бир бўлаги ҳисобланади. Шу боис мушаклар қизиб олиши учун бир қанча машқларни бажариш талаб этилади. Шундан сўнг, юришни бошланг. Кейин эса суръатни секин-аста кўпайтириб, югуришга тушинг.
Тўғри югуриш
Югурганда бирдан зўр берманг. Нафасга ҳам эътибор беринг. Нафас олиш бурундан, чиқариш оғиздан бўлиши керак. Югурган вақтда гаплашманг, чунки бу нафас тиқилиб қолишига олиб келади. Доим бир хил суръатда югуринг, оёқ асфальтга қаттиқ зарб билан тушмасин. Қўллар букилган, кўкрак қафаси билан тенг даражада тутилсин. Мусиқа жўрлигида югуриш зарур маромни ушлаб туришга ёрдам беради.
Машғулотлар давомийлиги ва такрорийлиги
Оптимал вақт қарийб бир соатни ташкил этади. Аммо бошланишига 15-20 дақиқа ҳам кифоя. Югуришни фаол юриш билан ҳам уйғунлаштирса бўлади. Агар сизнинг мақсадингиз озиш бўлса, у ҳолда бу самарадорликни оширади.
Югуришни энди бошлаганлар учун ҳафтада икки марта шуғулланиш тавсия этилади. Кейинчалик эса бу кўрсаткични беш мартагача етказиш мумкин. Ҳар куни югуриш шарт эмас. Чунки инсон организмига ҳордиқ ҳам керак.
Тезлик қандай бўлиши керак?
У ҳар бир кишида индивидуал. Югуриш инсонга ноқулайлик туғдирмаслиги зарур. Томир уриши эллик фоизга тезлашганда энг оптимал тезликка эришилади.
Қарши кўрсатмалар
Ясси оёқлик, нафас йўллари ва бўғим касалликлари мавжуд беморга югуриш ман этилади. Бундай ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.
Машғулотни якунлаш
Югуришни бирдан тугатмаслик жуда муҳим. Тезлик суръати аста-секин пасайтирилиб, юришга ўтилади. Бир неча дақиқа пиёда юриб, шундан кейингина тўхтанг. Машғулотдан сўнг, организмда сув балансини тиклаш учун бир стакан тоза сув ичиб олинг.
Мунтазам равишда югуришга чиқиб, ортиқча вазн, уйқусизлик каби хасталиклардан бутунлай фориғ бўласиз. Иммунитет мустаҳкамланиб, кучли ирода шаклланади. Ва албатта, югуриш орқали инсон кайфияти кўтарилади. Энг муҳими, югуриш қоидаларига амал қилиб, организмни ортиқча зўриқтирмай, унга қулоқ тутилса, бас.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил