Спорт      Бош саҳифа

«Жисмоний тарбия» ёки «спорт»?

«Жисмоний тарбия» ва «спорт» атамалари доим ёнма-ён юради. Шунинг учун айрим ҳолларда уларни бир мазмунда ишлатамиз. Лекин бу икки сўз аслида бир-биридан ҳам мазмунан, ҳам моҳиятан бошқа-бошқа.

Фарқи

Жисмоний тарбия бу — саломатликни мустаҳкамлаш, тиклашга йўналтирилган фаолият. У туфайли инсонда организмга нисбатан бошқача муносабат шаклланади. Яъни, жисмоний тарбияга қўшимча куч берадиган ва узоқ умр кўришнинг манбаи сифатида қаралади. Бундан ташқари, у соғлом турмуш тарзи тамойилларини амалга оширишга йўналтирилган билим ва қадриятлар мажмуи, интеллектуал фаолиятнинг такомиллашуви ҳисобланади.           

Спорт (ҳам ҳаваскор, ҳам профессионал) эса фаолиятнинг ўзига хос тури бўлиб, у одамларнинг интеллектуал ва жисмоний қобилиятини жамоавий ўйин ёки яккама-якка беллашувларда таққослашга ундайди. Спортдан кўзланган мақсад инсонда нафақат жисмоний малакани ривожлантириш, балки рақиб устидан ғалаба қозонишни ҳам тақозо этади. У билан шуғулланиш жараёнида машғулотлар аниқ, мақсадли дастур асосида олиб борилади. Бунда парҳезга эътибор берилади, спиртли ичимлик, тамаки маҳсулотларидан бутунлай воз кечилади.     

Қиёс

Спорт бу — доимий машғулотлар, керак бўлса, ўз куч ва имкониятларидан ҳам ортиқ ишлашни талаб этади. Ахир, мусобақа пайтида бошқалардан икки ҳисса яхшироқ бўлиш керак-да.     

Жисмоний тарбияда эса киши ўзини ортиқча зўриқтирмайди. Куч ва имкониялари даражасида машқ қилади. Шу боис у барча хоҳловчиларга, у неча ёшда экани, жисмоний малакасидан қатъи назар, очиқ ва ихтиёрий.     

Спортда жуда катта ва оғир юкламалар бор. Улар организм учун қақшатқич бўлиши, жиддий жароҳат етказиши мумкин. Жисмоний тарбия эса — ўзини «аяйдиган» график асосидаги иш саналади. Ва ундаги бош мақсад — соғломлаштиришдир.       

Хулосалар

Асосий мақсад. Спорт билан бирор ютуқ ва ғалабага эришиш учун шуғулланилади. Жисмоний тарбия бўлса соғлиқни сақлашга қаратилган.

Жалб этилиш даражаси. Жисмоний тарбия билан инсон ўзининг ҳузур-ҳаловати учун машғул бўлса, спорт бир маромда ва доимий кечади (баъзан жисмоний тарбия ҳам шу руҳда давом этиши мумкин).

Юкламалар. Жисмоний тарбия умумий жисмоний кўникмаларни ривожлантиришни, спорт эса инсон имкониятларининг меъёридан ортиғига эришишни назарда тутади.




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар