Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилАзиз Санжарнинг юртимизга ташрифи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди. У АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти лауреати ҳисобланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Нобель мукофоти лауреати билан учрашди. Олимнинг юртимизга ташрифи Ўзбекистон ёшларининг илмий тадқиқот ишларига қизиқишини орттириш, уларнинг ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиб, танлаган соҳасида ижобий ютуқларга эришишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Азиз Санжар Ўзбекистонда ўзини она Ватанидагидек ҳис қилаётганини, ўзига берилган Нобель мукофоти бутун туркий халқлар мукофоти деб ҳисоблашини алоҳида қайд этди.
Нобель мукофоти лауреати 15-22 октябрь кунлари юртимизда бўлади ва кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ҳамда магистрлар учун онлайн маъруза қилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил