Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил7-8 октябрь кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Қашқадарё вилоятининг Қарши, Нишон, Касби ва Миришкор туманларидаги 43 та масжидга жами ҳисобда 52 миллион сўмлик 2021 та китоб етказиб берилди.
Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати ахборотига асосланиб daryo.uz хабар тарқатган.
Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Одоблар хазинаси» тўплами, «Руҳий тарбия» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 9 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобидан 7 та жуз, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Ислом тарихи», «Мўминнинг қалқони», «Очиқ хат» китоблари, шу билан биргаликда, масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган бир қатор адабиётлар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.
Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади. Ҳозирги кунгача 306 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил