23-24 июнда Тошкент мамлакатимиз ҳаётидаги энг йирик халқаро тадбир — Президентимиз Ислом Каримов раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисига мезбонлик қилади.
Бу йил ШҲТ ташкил топганига 15 йил тўлди. Ўзбекистон раислигида ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш, ташкилот доирасида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва гуманитар алоқалар соҳаларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси кун тартибини мазмунан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бугун иш бошлайдиган Тошкент саммитида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон иштирок этиши расман тасдиқланган.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Мўғулистон Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Покистон Президенти Мамнун Ҳусайн, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф кузатувчи давлатлар, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи мамлакат меҳмони сифатида қатнашади.
Мажлисда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев ҳам иштирок этади. Шунингдек, саммитда халқаро ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари – БМТ Бош котиби ўринбосари Жефри Фелтман, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа, АСЕАН Бош котиби Ле Лионг Минь, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ижрочи директори Гун Цзяньвэй ҳам қатнашади.
Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, чет эл оммавий ахборот воситаларининг қарийб 1000 вакили ҳозир бўлади.
Давлат раҳбарлари мажлис кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасида серқирра ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама этади. Долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади.
Давлат раҳбарлари учрашуви якунида асосий ҳужжат – ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси қабул қилинади. Саммитда, шунингдек, 2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга доир 2016–2020 йилларга мўлжалланган ҳаракат режаси тасдиқланади.
Мазкур ҳужжат ШҲТ давлатларининг сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданий-гуманитар, ахборот ва халқаро соҳалардаги тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларининг асосий йўналишлари бўйича аниқ тадбирларни ўз ичига олади.
Бунда, ШҲТ давлатлари ушбу Стратегияда мустаҳкамлаб қўйилган қуйидаги вазифалардан келиб чиқадилар:
ШҲТ ҳудудида тинчлик, барқарор ривожланиш, иқтисодий ўсиш ва прогресс, ўзаро ишонч, яқин қўшничилик, дўстлик ва ривожланиш ҳудудини яратиш;
ШҲТни кўптармоқли минтақавий ташкилот сифатида такомиллаштириш. Бунда ҳарбий-сиёсий иттифоқни ёки миллий бошқарув институтларидан юқори турувчи тузилмани ташкил этиш орқали иқтисодий интеграцион бирлашмани шакллантириш назарда тутилмайди.
Саммит доирасида вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш Дастурини ҳам имзолашади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔106
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔201
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔190
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил