Спорт      Бош саҳифа

Лука Модрич дунёда тенгсиз

Месси ва Роналду гегемонияси тугаётгани ростми?

Лука Модрич дунёда тенгсиз

Лондондаги «Royal Festival Hall»да ФИФА таснифи бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда энг яхши футболчи, мураббий, дарвозабон ва бошқа бир қанча номинация ғолиблари аниқланди.

Шундай қилиб, Мадриднинг «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич ­ФИФАнинг The Best — 2018 танловида йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Унга мазкур танловда собиқ жамоадоши, эндиликда «Ювентус» сафида тўп сураётган Криштиану Роналду ва «Ливерпул»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ рақобатчи бўлди. Лука Модрич 29 фоиз овоз тўплаб, португалиялик юлдузни 10 фоизга ортда қолдирган бўлса, мисрлик футболчи 11 фоиз овоз йиғди.     

Футболчи 2017/2018 йилги мавсумда «Реал» билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш билан бирга, Хорватия терма жамоаси сафида Россиядаги жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

The Best — 2018 маросимида турли йўналишлар бўйича энг яхшилар тақдирланди.

Йилнинг энг чиройли голи (Ференц Пушкаш мукофоти) — Муҳаммад Салоҳнинг «Эвертон» дарвозасига киритган тўпи;

Йил мураббийи — Дидье Дешам (Франция терма жамоаси);

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи — Рейналд Педрос («Лион»);

Йил дарвозабони — Тибо Куртуа («Реал», Бельгия терма жамоаси);

Йил мухлислари — перулик ишқибозлар;

Йилнинг рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Давид де Хеа

Ҳимоячилар: Дани Алвес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Марсело.

Яримҳимоячилар: Лука Модрич, Н’Голо Канте, Эден Азар.

Ҳужумчилар: Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду.

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Марта («Орландо Прайд», Бразилия терма жамоаси).




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар