Давр нафаси      Бош саҳифа

Архивлардан маълумот олиш пуллими?

Ишингиз тушиб, архивга борган бўлсангиз керак.

Архивлардан маълумот олиш пуллими?

У ерда масалангиз қанчалик тез ҳал бўлган? Балки сизни ўзи соҳани, вазифасини тушунмайдиган нўноқ ходим қарши олгандир? Балки шунинг оқибатида оддий бир маълумотнома учун ҳам неча кунлаб сарсон бўлгандирсиз?

Бугун мамлакатимизда барча соҳа қатори архив тизими ҳам тобора такомиллаштирилмоқда. Тизимга замонавий ахборот-коммуникация ва илм-фан ютуқлари татбиқ этилмоқда.

Шунга қарамай, соҳада ечимини кутаётган масалалар ҳам талай. Бу борадаги энг катта муаммолардан бири — кадрлар қўнимсизлиги.

Шу йилнинг 22 апрель куни «Ўзархив» агентлиги Миллий матбуот марказида ўтказган матбуот анжумани айни шу масала — архивларда ва идоравий архивларда кадрлар етишмовчилиги масаласига бағишланди.

«Ўзархив» директори ­Абдушукур АБДУЛЛАЕВнинг айтишича, бугун  мамлакатимизда 103 давлат архиви, маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги 110 идоралараро шахсий таркиб архиви, қарийб 9 мингга яқин идоравий архивлар фаолият кўрсатмоқда. Кадрлар ичида соҳа бўйича олий маълумотлилар 23,5 фоизни, ўрта махсус таълим олганлар эса 39,8 фоизни ташкил этади. Хўш, қолган кадрлар ўрта махсус таълимга ҳам эга эмасми?

— Бугун архивларда фаолият юритаётган аксарият ходим архив мутахассислари эмас, улар орасида бошқа соҳа вакиллари кўп, — деди «Ўзархив» директори Абдушукур Абдуллаев. — Гарчи республикамизда архив муассасалари, архив иши ва иш юритиш йўналишида кадрлар тайёрлайдиган 28 касб-ҳунар коллежи, 4 олий ўқув юрти фаолият юритса ҳам, мавжуд аҳвол шундай. Чунки бу ўқув юртларини тугатган кадрларнинг бешдан икки ­қисмигина шу соҳада ишлаяпти, холос. Идоравий архивларда архивчи штатини қисқартиш авж олган, бошқа ходим архив ишини ўз вазифаси билан бирга олиб бораётган ҳолатлар кўп. Бу эса архив ишида кадрлар қўнимсизлигига олиб келмоқда. Шунингдек, архив иши бўйича таълим олаётган талабалар учун режали ўқув қўлланмалари ишлаб чиқиш ҳам долзарб масалага айланган. 

— Архивлардан нафақага чиқиш учун маълумот олиш пуллими? Фаолияти шу ерда бўлиб, кейинчалик хорижда яшаётганлар буни қандай ҳал қилади?

— Мамлакатимиздаги ва хориждаги юртдошларимиз учун ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар бепул. Нафақагача бўлган сўнгги ўн йил стажи, давлат мукофоти олган  ёки соғломлаштириш даври ҳақидаги тегишли ҳужжатлар олиш ҳам бепул. Аммо ижтимоий ҳуқуққа кирмайдиган маълумотларни олиш пуллидир. Агар архивда сўралган ҳужжатлар йўқ бўлса, уни архив топиб беролмайди.

— Архивларда шахсий архивни ташкил этиш ва сақлаш мумкинми? Бу қай тарзда амалга оширилади?

— Ёзувчилар, олимлар ва бошқа соҳа вакиллари шахсий архивларини ташкил этишлари мумкин. Бу пулли амалга оширилади. Бироқ агар бу архив ҳужжатлари бошқаларга ҳам фойда келтирса, буни бепул қилиш ҳам мумкин. Ҳозир давлат архивларида 300 га яқин шахсий архивлар сақланади. 

— Соҳада кадрлар қўнимсизлиги архив ҳужжатлари йўқолишига олиб келмайдими?

— Архивчи уч талабга жавоб бериши керак: юқори даражадаги маълумот, тартибли-саранжом бўлиш, касбий ғурур ва унга меҳр. Кадрлар қўнимсизлигига биринчи сабаб — шу касбни яхши англамасдан танлаш.

Ҳозиргача кўрган чора-тадбирларимиз натижасида кадрлар қўнимсизлиги даражаси 2014 йилдаги 30 фоиздан анча (5 фоизга) камайди. Кадрлар қўнимсизлиги туфайли архив ҳужжатлари йўқолмайди.

Гўзал СОЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔52

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 52    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар