Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти ташкил топганига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан институт фаолиятига бағишланган «25 йил: шараф, маҳорат ва мардлик мактаби» номли китоби тайёрланди. Миллий матбуот марказида мазкур китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган мазкур китоб-альбом кенг омма учун мўлжалланган бўлиб, унда таълим даргоҳининг чорак асрлик тарихи батафсил акс этган. Хусусан, институтнинг ривожланиш босқичлари, кафедралари фаолияти, кадрлар тайёрлаш тизимининг шаклланиши, ўқув-тарбия жараёни ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда спорт соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз боради.
Бундан ташқари, институт ривожига муносиб ҳисса қўшган раҳбарлар ва профессор-ўқитувчилар, уларнинг илмий-тадқиқот йўналишда эришган муҳим натижалари, тадбирлар ва халқаро ҳамкорлик тўғрисида атрофлича маълумотлар берилган.
Китоб таниқли шоирларнинг оловга кирувчи шерюрак йигитлар жасорати мардлиги ва қаҳрамонона ҳаёти ҳақида битган шеърлари билан бойитилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил