Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон 2025 йилга келиб пахта толаси экспортидан воз кечиш ва ички бозорда тўлиқ қайта ишланишини таъминлашни режалаштирмоқда, дея хабар беради «Халқ сўзи» онлайн нашри.
— Олдимизга 2025 йилга келиб пахта толаси экспортини тўлиқ тўхтатиб, мамлакат ичида қайта ишлаш вазифаси қўйилган. Бу пайтга келиб экспорт ҳажми 4,7 баробар ортиб, 7,1 миллиард долларгача етиши кутилмоқда, — дейди «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси стратегик прогнозлаш департаменти бошлиғи Дилбар Муҳаммедова. — Жорий йилда эса тармоқ корхоналари 520 минг тонна пахта толасини қайта ишлаши мумкин.
Юртимизда ҳар йили 3,5 миллион тонна пахта хомашёси ва 1-1,2 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади. Толанинг 50 фоизга яқини экспортга юборилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил