Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилПрезидентимизнинг тегишли қарори билан, жорий ўқув йилидан бошлаб Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик-идораларнинг шартнома бўйича хизмат қилаётган офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий таълим муассасаларига белгиланган умумий қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари, қўшимча беш фоизли давлат гранти ажратилди.
Шу тариқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун умумий 689 нафар ҳарбий хизматчининг фарзандларига тавсиянома берилган бўлиб, улардан 357 нафари (52 фоиз) ўқишга қабул қилинди.
— Мен Тошкент темир йўл муҳандислари институтига давлат гранти асосида қабул қилиндим, — дейди ҳарбийнинг фарзанди Меҳриё Собиржонова. — Аслида контрактга киргандим. Аммо тўплаган балим менга имтиёз беришга етгани боис, мана, грант асосида таҳсил олмоқдаман. Президентимиз биз — ҳарбийларнинг фарзандига яратиб берган бундай шароитдан чексиз миннатдорман. Бундай имкониятни бизга билдирилган катта ишонч, деб биламан.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил