Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тўй кортежларига ҳам чора кўриладими?

— Куни кеча пойтахтимиздаги катта кўчалардан бирида ўндан зиёд машинадан иборат тўй кортежи, қуюқ тутун ҳосил қилинган ҳолдаги съёмка, карнай-сурнайга гувоҳ бўлдим.

Тўй кортежларига ҳам чора кўриладими?

Бунинг суратлари ижтимоий тармоқда ҳам чиқди. Нега катта кўчада мана шундай тирбандлик ҳосил қилаётганларга ЙПХ ходимлари ҳеч қандай чора қўлламайди ёки бунга эътибор бермайди? Ахир ўша куни бошқа кўчаларда текширув бўляпти, дея «Матиз»имни уч марта тўхтатиб, ҳужжат текширишди-ку?!

Мирғиёс ЖАЛИЛОВ,

Ҳайдовчи

— Сиз юқорида айтиб ўтгандай тўй кортежларини аниқлаш ва чора кўриш бўйича Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати доимий равишда иш олиб боради.

Шунингдек, ЙПХ инспектори томонидан ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш ҳолати аниқланганда, транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 129-моддасида кўрсатилган жазо чоралари қўлланилади.

Бунда жазо тариқасида энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жа­рима­ солинади. Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, у ҳолда энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима қўлланилади ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этилади.

Таъкидлаш керакки, ҳар бир кўчага, ҳар бир чорраҳага ЙПХ инспекторини қўйишнинг имкони йўқ. Шу сабабли, транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан юқорида келтирилган қоидабузарликлар содир этилганда фуқаролар ички ишлар идораларига хабар бериши керак. Шунда бу каби қоидабузарликлар тезда бартараф этилиб, вужудга келиши мумкин нохуш ҳолатларнинг олди олинади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

ЙҲХББ Матбуот бўлинмаси




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар