Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бу заминнинг жозибаси бор

Ақлимни таниганимдан Имом ­Бухорий номини эшитиб катта бўлдим. Олдин катталардан эшитган бўлсам, кейинчалик ўзим турли китобларда бу номни тез-тез учратардим. Бу буюк шахсга меҳрим, ихлосим йилдан-йилга ортиб бораверди.

Бу заминнинг жозибаси бор

Алломанинг ҳаётига бўлган қизиқишим у ҳақда кўпроқ маълумотга эга бўлишга чорларди. Ислом оламида катта мавқега эга бўлган бу буюк зот ҳозирги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққанини билган кунимдан бошлаб, менда у туғилиб ўсган, яшаган ва дафн этилган жойларни зиёрат қилиш фикри туғилди. Шу ниятим туфайли олим сафарда бўлган ўнлаб шаҳарларни зиёрат қилдим.

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида бўлса керак, журналларнинг бирида Имом Бухорий ҳақида эълон қилинган мақолага кўзим тушди. Мақолада дунёга жуда катта илмий мерос қолдирган аллома Имом Бухорийнинг мақбараси аянчли аҳволда қаровсиз ётгани қаламга олинган эди. Уни ўқиб, табиийки, дилим ранжиди. Ўша муборак инсоннинг мақбарасини бир бор зиёрат қилишни кўнглимга тугиб қўйдим. Афсус, ўша пайтдаги тартиб-қоидалар жуда мураккаблиги учун бу ниятим бир неча йиллар давомида амалга ошмай қолиб кетди.

Тўқсон нечанчи йил экани ҳозир аниқ ёдимда йўқ, бир йили Имом Бухорийнинг юрти озодликка эришибди, деган хушхабар эшитдим. Бу мени тўлқинлантириб юборди. Энди дунёга кўплаб алломаларни етиштириб берган диёрга бемалол кириб бориш эшиклари очилибди, деб хурсанд бўлдим.

Савдо ходими бўлганим боис тижорат сафари билан бир қанча давлатларда бўлганман. Ўзбекистонга тижорат важи билан сафарга чиқмоқчи бўлдим. Бир пайтлар бу давлат ҳақида турли ваҳимали гаплар эшитгандим. Тижорий шерикларим ҳатто мени бу ерга келмасликка ҳам бир неча бор даъват қилиб кўришди. Лекин менда кўплаб улуғ инсонларнинг барокотидан мунаввар бўлган бу ўлкага ички бир интилиш бор эди. Шу билан бирга, биринчи келишимда қандайдир бир ҳадик бўлганини ҳам инкор этолмайман.

Тошкентга етиб келгач, ўз кўзим билан кўриб, ҳақиқатда амин бўлдим: бу юрт бугун ҳам тарихдаги улкан тароватини йўқотмаган. Айниқса, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Қўқон каби тарихий шаҳарларни кўрганимда ўзимни бой цивилизациянинг ўчоғига тушиб қолгандай ҳис қилдим. Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини кўриб, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу бир пайтлар мен журнал саҳифаларидаги оқ-қора тасвирда кўрганларимдан тамомила бошқача манзара эди. Бу ердаги ҳар бир обида, ҳар бир девор инсониятнинг минг йиллик тарихидан дарак бериб тургандек назаримда. Кейин билсам, тарихий шаҳарлардаги обидаларнинг кўпчилиги яқин йигирма-йигирма беш йил ичида қайта бунёд этилган экан. Шунга қарамай уларда тарихий маҳобат сақланиб қолган. Кишини ҳаяжонга соладигани шуки, бу заминда руҳий-маънавий жозиба борлигини бошқа сайёҳлардан ҳам эшитдим.

Бу йил учинчи бор юртингизга келганимда сўнгги йиллар ичида жуда катта ислоҳотлар қилинаётганига гувоҳ бўлдим. Айниқса, хорижий ишбилармон ва сайёҳлар учун катта имкониятлар яратилибди. Олдинги ортиқча қоғозбозлик ва навбат кутишларга чек қўйилибди. Хорижий тадбиркорларга катта ишонч билдириладиган бўлибди. Бу бизни беҳад қувонтирди. Ана шу ислоҳотлар самараси бугун юртингизга дунёдан оқиб келаётган сайёҳлар ва ишбилармонларнинг самимий эътирофида ўз аксини топаётганига қайта-қайта амин бўляпман.

 

Абдураҳмон ЖАВВОДИЙ,

жазойирлик ишбилармон-сайёҳ            




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔38

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔140

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔188

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 38    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 140    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 188    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 196    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 305    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар