Бугун-эрта уйимизда тўй: опамни узатаётган эдик. Тўйнинг ками ҳеч тугамас экан. Ҳали уни олиш керак, ҳали буниси кам, тўй ўтиб кетмагунча чиқаверар экан.
Опам тўнғич фарзанд бўлгани учун ота-онам кам-кўстсиз узатамиз, дея ният қилишди. Чунки хонадонимиздаги биринчи тўй эди.
Ҳамма сарпони рисоладагидек қилдик. Юк кетар чоғида сарполарни бирма-бир олиб чиқишди. Бувижоним нимадир ёддан кўтарилгандек юк ташиётган болалар қўлига қараб қўярди. Юкнинг ҳам охири кўриниб қолди. Бувим худди сезгандек онамни имлаб ёнига чақирди.
— Қизим, супра, ўқлов қани? — деди хавотирли оҳангда.
— Она, уни ҳам олиш керакмиди? — деди ойим шошганича.
— Сени турмушга бераётганимда энг аввал шуни олганман, эсингдами? Бу қиз бола бораётган хонадонда тотувлик, тўкинчилик бўлсин, дегани. Хонадонда доимо супра ёйилган бўлсин, қозонида овқати, тандирда нони бўлсин, дея олишади. Битта олинса, неча йиллаб ишлатилади. Қиз боланинг чиройи унинг гўзаллигида ёки ҳашамдор кийимида эмас, ҳаёсида, тутаётган йўлида, пазандалигида, — дея сарполарга кўз ташлади.
Онам ҳам ҳозир чиқаман, дея ичкарига югуриб кетди. Бироздан сўнг қўли тўла супра, ўқлов, чекич кўтариб чиқди. Бувижоним бу бошқа гап дегандек, келиннинг энг асосий сепи мана шу, дея уларни юклаётганларга тутқазди.
Катталарнинг маслаҳати, албатта, бесамар кетмайди.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож
🕔11:38, 20.08.2026
✔45
Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-фикрлари болага ўтади.
Батафсил
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔652
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔812
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил