Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилСавияси паст куй-қўшиқлар эфирга берилмайди...ми?
Оила даврасида телевизор томоша қилиб ўтирибсиз. Тўсатдан ўзини ўзбек миллий эстрада санъати «юлдузи» ҳисоблайдиган қайсидир қўшиқчининг қулоқни қоматга келтирадиган даражада бақириб айтаётган (куйлаган дейишга тил бормайди) қўшиғи янграб қолди. Сўзларига-ку бир амаллаб чидарсиз, лекин унга ишланган беҳаё видеоклипни кўриб, ўғил-қизингиз олдида қай аҳволга тушасиз?
Афсуски, бундай клиплар бемаза қовуннинг уруғидек кўпайиб кетди. Энг ачинарлиси, кўпчилик ёшларимиз бу беҳаё клипларни пинагини ҳам бузмай, томоша қилишга ўрганиб қолди. Қизиқ, наҳотки бу аҳвол билан мутасаддиларнинг иши йўқ? Нима учун бу каби ҳолатларга жавобгар мутасадди ташкилотлар бефарқ қарамоқда?
— Тан олиш керак, телевидение орқали бундай беҳаё клипларнинг кетаётгани аччиқ бўлса-да, ҳақиқат, — дейди «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори ўринбосари Алишер ЖАМОЛИДДИНОВ. — Лекин бунга энди узил-кесил чек қўйилади. Айнан шундай савиясиз қўшиқлар ва уларга ишланган клипларни эфирга узатилишининг олдини олиш мақсадида қўшиқ ва клипларни назорат қиладиган алоҳида бадиий кенгаш ўз фаолиятини бошлади. Бадиий кенгашнинг асосий вазифаси қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклипларнинг мазмун-моҳияти, савияси, матни, мусиқаси, ғоявий-бадиий даражаси бугунги ҳаётга нечоғли мослигини аниқлашдан иборат. Эндиликда, хонандалар томонидан яратилган ҳар қандай қўшиқ ва клип Бадиий кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Агар у талабга жавоб бермаса, қўшиқчи ким бўлишидан қатъи назар, унинг ижод намунаси эфирга берилмайди. Бу талаб халқ артистларидан тортиб, ҳаваскор хонандаларгача бирдек тааллуқли. Бундан буён барча санъаткорларга талаб жуда қаттиқ бўлади.
Шу вақтга қадар кенгаш томонидан ўн икки марта йиғилиш ўтказилди. Унда юздан ортиқ видеоклип кўриб чиқилди ва улардан ўн бешга яқини эфирга беришга нолойиқ, деб топилди. Қирқдан ортиқ видеоклипга эса, маълум қисмини қайта ишлаш учун тавсиялар берилди.
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил