Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил■ 1 август куннинг биринчи ярмида республикамиздаги 15 та олий таълим муассасаларида тест синовлари бир вақтда 8:00 дан бошланиб, 11:30 га қадар тўлиқ якунланди.
■ Тест синовларида 29 856 нафар абитуриент иштирок этди, 834 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
■ Тест синовлари тартиб қоидаларини бузгани сабабли 76 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди (ҳудудга мобиль телефон, шпаргалкалар олиб киришга урингани учун).
■ 1 августда старт олган олий таълим муассасаларига кириш учун қабул имтиҳонлари биринчи марта тўғридан-тўғри онлайн тарзда трансляция қилинмоқда. Бунинг учун телевизорда Viasat Explorer телеканалини созлаш зарур.
■ Тест синовлари жараёнини интернетда www.test2018.uz манзилида ташкил қилинган махсус ресурс орқали онлайн кузатиш мумкин.
■ 1 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилаётган «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрди ва жараённи бевосита кузатди.
■ Имтиҳонлар очиқ ва ошкора ўтиши учун «Ўзбектелеком» АК томонидан тест ўтадиган барча объектларга оптик толали алоқа тармоқлари тортилиб, юқори тезликдаги маълумотлар узатиш тизимига уланган.
■ Имтиҳон бўлиб ўтадиган бино ва объектларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида, 1400 дона видеокузатув камераси ўрнатилган. Камераларнинг айланма ҳаракатини таъминлаш учун 29 та махсус пульт бошқаруви жорий қилинди. Шунингдек, маълумотларни сақлаш учун 1800 террабайт ҳажмдаги махсус сервер ишга туширилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил