Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилПора берган ҳам, пора олган ҳам қонун олдида тенг жавобгар саналади ва муқаррар жазога тортилади.
Мамлакатимиз олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар, уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади. Ушбу мурожаат матни 21 июль куни Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтида эълон қилинди.
«...Биз — кўп сонли ректорлар таълим-тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, унга илғор инновацион ғояларни олиб кириш, ёшларнинг истеъдодларини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш билан биргаликда, соҳа ривожига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ва замонавий таълимнинг оёғига кишан бўлиб турган иллат — порахўрлик ва тамагирликнинг олдини олиш, ҳар ишда ҳалол ва виждонан йўл тутиш, олий таълим муассасаларини ҳақиқий маънодаги маърифат ва ҳалоллик масканига айлантириш, шунингдек, бу йилги қабул жараёнларини шаффоф, адолатли ва ҳалол ўтказишга ваъда берамиз», дейилади мурожаатда.
Шу билан бирга, ўзи учун касб танлаб, ўқишга киришга аҳд қилган ёшларни ўз билимига, ақл-заковатига таянишга, билдирилаётган ишончга муносиб бўлишга ундашган. Ҳар бир абитуриентни кириш имтиҳонларига, тест синовларига пухта тайёргарлик кўриб, бу имтиҳонлардан ўз билими билан ўтишга чорлаган.
«Ҳаммамиз учун фарзанд — азиз, унинг камолини кўриш эса асл орзуимиздир, — дейилади мурожаат матнида ота-оналарга. — Бугун замон ўзгармоқда. Ёшларнинг илм даргоҳларига ҳалол ва пок киришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилди. Афсуски, товламачилар ва фирибгарларнинг дунёқараши ўзгармаяпти. Улар ҳамон эскича ўй-хаёлда, мўмай ва қинғир йўллар билан даромад топиш илинжида юрибди. Уларнинг тузоғига илиниб қолманг».
Мурожаатда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг тегишли бандларида пора берган ҳам, пора олган ҳам қонун олдида тенг жавобгар саналиши ва муқаррар жазога тортилиши эслатилган.
«Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи — қатъи назар, олдига келган ҳар бир инсонга «товар» сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди. Тама ва пора занжирини қабул жараёнларидаёқ узайлик! Токи у бошқа ниш урмасин! Фарзандларимиз қўлида занжир бўлиб, уларни панжара ортига бошламасин!», дейди олий таълим муассасалари ректорлари мурожаатда.
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил