харид қилган маҳсулотига куйиб қолмайди
Шокир Баратов Денов шаҳар «Бекбозори» ҳудудида жойлашган савдо дўконидан харид қилган радиоколонканинг ишлаб чиқаришдаги нуқсони борлигини кечроқ — колонкадан фойдаланганда шовқини баланд бўлиб, уни қимирлатганда, баъзан овози йўқолиб қолганидан сўнггина хабардор бўлди. Шунда у мазкур мосламани дўкондаёқ қадоғини очиб кўрмай сотиб олиб янглишганини билди.
Албатта, ҳар бир истеъмолчи маиший электр техника жиҳозларини харид қилганда уни, аввало, савдо дўконида созлигини текшириб олиши керак. Акс ҳолда, юқоридаги каби муаммоли ҳолат юзага келиши мумкин.
Шокир Баратов истеъмолга яроқсиз мосламани сифатли товарга алмаштириб оламан деса, савдо дўкони ходими бундай радиоколонка тугаганини айтган, пулини қайтаришга келганда эса истеъмолчини овора қилишдан нарига ўтмаган…
Бундай ҳолат Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси талаблари сотувчи томонидан бузилганини кўрсатади. Шундан сўнг истеъмолчи Денов тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Истеъмолчининг аризаси ўрганилганда унинг ҳақлиги маълум бўлди ва товарга тўланган пул эгасига қайтариб берилишига эришилди.
Тошкент вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмасига Пскент туманида яшовчи фуқаро Музаффар Қурбоновдан ариза келиб тушган. Унда истеъмолчи Тошкент вилояти «Пскенттумангаз» ходимлари томонидан 1 450 555 сўм қарздорлик ҳисоблангани ҳақида эътироз билдирилган.
Мазкур ариза Пскент тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилганда фуқаро М.Қурбонов фойдаланилган газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширгани, аммо бу ҳақдаги маълумот таъминотчи корхонада қайд этилмагани маълум бўлди. Қайта қилинган ҳисоб-китоблар натижаси истеъмолчининг ҳақлигини кўрсатди ва асоссиз қарздорлик бартараф этилди.
Дарҳақиқат, юқоридаги каби вазиятларда ҳар бир истеъмолчи ўз ҳақини талаб қила олиши учун у қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, ақлли истеъмолчига айланиши зарур. Акс ҳолда, уқувсизлиги оқибатида ўзи катта зиён кўриши табиий.
iste’molchi.uz маълумотлари асосида тайёрланди.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил