Етти кун      Бош саҳифа

Нотариусдаги навбатлар қачон камаяди?

Нотариус — одамларнинг энг кўп иши тушадиган жой. Аммо уларнинг ишидан кўнгли тўлганлар камдан-кам топилса керак. Сабаби, бир кунингиз нотариус эшиги тагида сарғайиб навбат кутиш билан ўтиб кетади.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳри бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 918 та мурожаат келиб тушган ва  83 фоизи ҳал этилган. Шундан 283 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналари орқали келган. Мазкур мурожаатларнинг 36 таси қаноатлантирилган, 160 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 24 та мурожаат мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилган ҳамда 11 та мурожаат фуқароларнинг ўз аризаларига биноан кўрмасдан  қолдирилган. Мурожаатларнинг аксарияти нотариуслар фаолияти билан боғлиқ. Бу ҳақда 17 июль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда хабар берилди.

— Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, кўпроқ қисми давлат нотариал идоралари, фарзандининг туғилишини қайд қилиш, никоҳ муносабатлари, адвокатларнинг ҳатти-ҳаракатларидан норозилик ва бошқа масалалар юзасидан  бўлган, — дейди Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Акбар Абраев. — Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 101 та нотариал идора мавжуд. Нотариал идорага иши тушган фуқаролар баъзан 2-3 кунлаб навбат кутиб қолишади. Табиийки, бу ўз-ўзидан норозиликка сабаб бўлади. Айни пайтда бунинг олдини олиш ва сифатли нотариал хизмат кўрсатиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, малакали юристлар жалб этилиши билан бир қаторда, уларнинг иш ҳақи миқдори оширилмоқда. Бу ҳозирги кунда кузатилаётган айрим салбий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим восита ҳисобланади.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар