Шарқ миниатюрасининг бош мезони.
Ижодкорларнинг ҳаёти бир-бирига ўхшамагани каби ижоди ҳам турфа олам. Албатта, серқирра ижодкорлар кам. Таниқли рассом Чингиз Аҳмаров ҳам ўзига хос истеъдод эгасидир. Миниатюра санъатига меҳр қўйишим ҳамда бу соҳага қизиқишимга айнан ушбу рассомнинг санъат асарлари туртки бўлган. Менга ўзгача илҳом бахш этган. Айниқса, Шарқ аёлларининг ибоси ва нозиклигини латиф тасвирлаган.
Рассомчиликка қизиқишим, миниатюрага бўлган меҳримни китоб мутолааси ҳамда буюк боболаримизнинг ҳаёти ва ижоди, нурли сиймоси янада орттирди. Аслида инсон қайси соҳани танламасин, китоб унга асосий туртки беради. Китоб барча ишимизнинг мустаҳкам негизидир. Масалан, «Спитаменнинг ҳийласи», «Алишер Навоийнинг дуоси» асарларим айнан китоб мутолааси туфайли муваффақият қозонган, деб ўйлайман. Одамларга завқ улашувчи асарларни яратишда нафақат китоб, балки тарихни яхши билиш ҳам асқатади. Яратаётган миниатюраларимда бевосита китоб билан тарихий билимимга асосланганман. «Искандарнинг сув тубига тушиши ва Ҳиндистонга саёҳати» асаримни ҳам тарихий манбалар ва ҳикояларга асосланиб, ўз тасаввуримдай акс эттирдим. Бизнинг соҳада бадиий жанрлар тарихий воқеаларга асосланади. Шундай экан, «Хамса» ва «Шоҳнома» асарларини ўқиб композициялар яратганман. Халқ достонлари, буюклар ижодидан илҳомланиб қўлимга мўйқалам оламан. Ҳар бир ишлаган ишимни бир-бирига ўхшатмасликка ҳаракат қиламан. Масалан, бири Бухоро мактабига ўхшамаса, иккинчисини эрон миниатюраси деталлари билан бойитганман. Шарқ миниатюрасидаги табиат манзаралари ва аёл тасвири бутун оламни ўзига оҳанрабодай тортгани каби мени ҳам ўзига мафтун этган.
Устозим Мирҳамид Собиров айтганидай, рассомда, аввало, мустаҳкам негиз бўлиши керак. Қилаётган ишини қунт ва меҳр билан бажариши даркор. Билим миниатюрада муҳим аҳамият касб этади.
Композицияларимга очиб берган мавзусига қараб ном танлайман. Тайёр бўлган асаримни одамлар қандай қабул қилиши мени ҳамиша қийнайди.
Тенгқурларимнинг айримлари компьютер графикасига асосланиб расм чизишни маъқул кўришади. Тўғри, кундан-кунга компьютерда расм чизиш амаллари бойиб бормоқда. Лекин менга ўзимизнинг шарқона миниатюра санъати бўйича мўйқаламда ишлаш кўпроқ ёқади. Бу соҳани ва йўналишни танлаганимдан сира афсусланмайман.
Изланишларим ва меҳнатларим бесамар кетмади бир қатор танловларда I даражали диплом ва фахрий ёрлиқларни қўлга киритдим ҳамда олий ўқув юртлари ўртасидаги кўргазмаларда ўз ишларим билан қатнашдим.
Насиб этса, ўз кўргазмамни хорижда ҳам ўтказиб, шарқ миниатюраси равнақига ҳисса қўшиш ҳамда уни дунёга танитиш ниятидаман.
Мафтуна КАЛБАЕВА,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчиси
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил